Нурсафардийя таълимотида илоҳийлик

Илоҳиёт, аниқлик, мақсад ва хулоса

Бари оламлар, сайёрамиз, жамият, шахс, тўхтовсиз ўзгаришлар, тўсиқлару илгариланиш жараёнида бўлиб туради.

Яратилиш ва абадиятга йўл олиш, том маънода 3 даражани босиб ўтади. Бу жамиятга ва шахсга кўпроқ тааллуқли бўлади.

Булар:

Ҳайвоний даража-Борга яқин,

Ахлоқий даража- Илмал яқин,

Руҳий даража- Айнал яқин.

Ер куррамиз, ундаги борлиқ биринчи ва иккинчи даражаларни босиб ўтиб учинчи даражага ўтиш учун ҳаракат қилмоқда.

Биринчи даража-ибтидоий давр десак, иккинчи даража инсониятнинг жамият, давлат, тил, оила, дин бўлиб шаклланишига тўғри келди. Техник-технологик ривожланиш учинчи даражани, яъни тафаккурий даражани бир оз тўхтатиб қўйди ва йўналишни ўзгартириб юборди. Бу жараён шахснинг мукаммаллигига, тўғрироғи, Яратувчига нисбатан яқинлашув даражасини тўхтата бошлади. Сохталашув одат тусига кириб бормоқда.

Агар уч даражани шахсга нисбатан солиштирсак. Ҳайвоний даража, бу нафс илинжида юрувчилардир.

Ахлоқий даража, бу дин, тўғри жамият, тўғри ҳаёт тарзи билан боғлиқдир.

Руҳий даража, Аллоҳ йўлини излаш учун мўлжалланган, тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган мақсаддир. Бу тасаввуф, тариқат мансабидур.

Минг афсуски, иккинчи ва учинчи даражаларни ҳозирликда биринчи даража тўхтатиб ўз хизматига қўймоқда.

Ушбу сайтнинг асосий мақсади мукаммаллик изловчиларга, илоҳийлик мартабасига етмоқчиларга воситачисиз ўз йўлларини белгилаб олишларига ёрдам бериш ва Илоҳ, илоҳиёт, илоҳийлик-Ҳаққул яқин даражаларига тушунча беришдир. Инсон тафаккуридаги иккиланиш, диний тушкунликка тушиш, радикал қарашларнинг пайдо бўлиши, юрмоқчи бўлган йўлида чалкашликларни еча олиши, илоҳий мукаммаллик тизимига кира олишига ёрдам қўлини чўзиш ҳам назарда тутилган. Яъни тўртинчи даража бўлмиш илоҳийликка кўтарилишидир.

Юқорида қайд қилинган учинчи даражада шахсга ташқи муҳит ёрдамга келиб унга маслаҳатлар, амалиётлар, китоб илмлари, дунёвий илҳом воситачилик қила олса, тўртинчи даражадаги илоҳийликда шахс яккаланмайди. У фақат ўзига, ўзидагида ва ўзиданлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина илоҳий илҳом, илоҳий мукаммаллик ва илоҳий сайр, учрашув эвазигагина ўз мақсадига эриша олади. Бу эса ўз устида тўхтовсиз ишлаш ва машаққат талаб этади.

Нурсафардийя таълимоти сўфий авлиёлар, аждоду авлодлар қувватидан, илмларидан ва амалиётларидан баҳра олиб мукаммал тобланиб, машаққат билан учинчи босқичдан ўтиб, энди тўртинчи, яъни илоҳий даража йўналашида жавлон уришга қарор қилди. Аниқроғи, тасаввуф, тариқат, суфизм, руҳий олам йўлини адо этиб, илоҳиёт сари отланди. Илоҳиёт бу махфий даражадир. Ўзликни ўзда топа олиш, Илоҳни таниш учун ўзликда мукаммал вужудни яратиб, Унинг қувватини мовиятга киргизиб, Унинг бир заррачасига айланган ҳолда, У яратган оламларда сайр қилиш ва абадият қучоғига ғарқ бўлишдир.

Сайт материалларини ўқишда ва уқишда Сизга Илоҳ сабр, илҳом ва даража берсин!