Китоблар ва мақолалар

Брошюралар

Бўрта Ботир нафҳарҳоли

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2016 Жойлаштириш вақти: 29.12.2018

Ўзбек миллатининг 92 уруғи­дан бири юзлар (жузлар) дир. Уларнинг келиб чиқиши Тибет тоғларининг ён бағридаги Музтоғотадир. Уларнинг аждодлари кейинчалик Афғонистоннинг Балх вилоятида қўним топиб, VIII-XIII асрларда Турон, Туркистон ҳудудида муқим яшай бошлаганлар. Юзлар чорвачилик, табиблик ва жанг санъатлари билан машғул бўлганлар. Подшоликлар олдида бир давлатдан иккинчи давлатга ўтиб юрганлар. Юзлар уруғида аждодий туркий, мўғул, грек қонлари мужассамдир.

Инсон кашфиёти тараққиётининг таназзули

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 06.11.2018

Дунё сирли бир хилқатдир. Инсон сирли бир хилқатдир. Оламни илоҳиёт маҳсули дерлар. Илоҳиёт ичидаги одамни ҳам унинг бир бўлаги дедилар. Олам илоҳиёт экан, нега одам илоҳиёт эмас. Олам илоҳиёт экан, нега одамлар илоҳиётни нафсга айлантирдилар. Олам одамларга боғлиқдир, нега одамлар оламга оламий илоҳиётга боғлиқ эмас. Одамлар оламни оддий кўзда кўрдилар, одамлар оламни Илоҳ назари билан кўрмадилар. Илоҳ назари кўнгилда эканлигини билмадилар.

Тақдир-қисмат фалсафаси

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 06.11.2018

Олам яралибдики, онг аталмиш юксак туйғуга эга инсоният ўзига муносиб фалсафалар яратди. Маълум маънода ўз Яратувчисини англади. Англаш маъносини англатувчи асосий омил, тафаккур негизидаги қувватий манбаа эканлиги илоҳий фалсафаларда ўз аксини топди. Моддий оламда илоҳий фалсафаларнинг пайдо бўлиш жараёни нимадан келиб чиқди?

Ассалому алайкум

Нурсафардийя
Нашр йили: 2012 Жойлаштириш вақти: 12.08.2018

Нурсафардийя – бу миллатимизнинг беш асрдан буён интиқлик билан кутган, миллийликнинг ўзагидаги илоҳий фалсафадир.

Нурсафардийя – бу Нажмиддин Кубронинг Кубровия, Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг Яссавия, Баҳоуддин Нақшбанднинг Нақшбандия тариқатларидан сўнг ватанимизда вужудга келган мукаммал миллий-илоҳий фалсафа сўфийликдир.

Эпидемик хасталиклар

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2016 Жойлаштириш вақти: 12.08.2018

Дедимки, буюк тарихнинг бизга мерос бўлиб келган мусаффо олами замонавий нобоп, эпидемик унсурларини тарқатаётган чиркин тараққиётнинг пардаси ортида қолиб кетди. Буюк ва мусаффо тарих биздан борган сари узоқлашиб, тараққиётнинг қора тутунлари орасига ғойиб бўлиб кетаётган инсоният келажак оламига ўзининг қоп-қора башараси билан чиқиб боришига асос бўлмоқда.

Тафаккурга отилган ўқ...

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2015 Жойлаштириш вақти: 12.08.2018

Бу кичкина замин бағрида мана неча асрлардан буён Тангри яратган онгли инсоният хили яшаб келмоқда. Бу заминнинг деярли ҳар бир қаричи ана шундай онгли инсоннинг қони билан суғорилган. Урушнинг ашаддий қиёфаси инсоният пайдо бўлгандан буён унинг овулига, қабиласига, жамиятига, мамлакатига кўз тикиб хонавайрон қилиб келмоқда.

Сўфийликда ижобий ва салбий қувватлар тўқнашуви ёхуд амалиётнинг ҳал қилувчи роли

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 12.08.2018

Дедимки, буюк миллатимиз токи мустақилликка эришгунга қадар ўтган икки аср оралиғида унинг миллий анъаналари, гўзал маданияти асорат остида қолиб тарихий илмларимиз, азалий қадриятларимиз музлатиб қўйилган эди. Шукроналар бўлсинким, мана йигирма йилдан ошдиким, миллатимиз озод ва ҳурлик нафаси билан жаҳон миқиёсида ўз ўрнига, обрўсига эга мамлакатлар қаторидан жой олди. Миллий анъаналаримиз, азалий қадриятларимиз тикланди. Буюк қадамжолар обод қилинди. Бу заминдан етишиб чиққан буюк алломалар инсониятнинг илмий тараққиётига юксак ҳисса қўшганлар.

Умумбашарий тараққиёт ва глобал муаммолар

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 06.08.2018

Ушбу илмий-оммабоп рисолада сўфий-табиб шайх Нурсафардийнинг Тангри, Олам ва Одам ҳақидаги ҳикмат хазинасидан баҳраманд бўлиш билан бирга глобал муаммоларни мукаммаллик орқали ҳал этиш ҳақидаги фалсафий-диний қарашлари билан танишар экансиз, унинг теран асослари инсонни фикрлашга ундайди. Илоҳий ғоялари тафаккур тарбиясини юксалтиришга, комиллик чўққиларига кўтарилишига хизмат қилади. Илоҳий тамойилларга асосланган улуғ фалсафа ўзликни англашга, Тангрини ёд олишга, мукаммаллик ва комиллик сарҳадларига юз буришга чорлайди.

Мен Осмонга интилдим, Осмон эса менга

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2014 Жойлаштириш вақти: 06.08.2018

- Ёнингда бир жонон бўлса, қўлингда май. Бу ёғи тонг отмаса. Ана жаннат, мана жаннат.

Куни билан итдай ишлаб хароба кулбам узра жандаси чиқиб кетган тўшакда ана шундай хаёл билан ухлаб қолибман.

Нурсафардийя илоҳий фалсафаси

Нурсафардийя таълимотидан
Нашр йили: 2005 Жойлаштириш вақти: 06.08.2018

Фалсафанинг моҳиятида ҳаёт, жамият, оила, тизим ва ниҳоят шахс ётади. Фалсафасиз тизим боши берк кўчага, муаммолар келиб чиқишига, тўсиқларнинг пайдо бўлишига, қарама-қаршиликларнинг кучайишига ва ниҳоят тўқнашувнинг рўй беришига олиб келади. Демак, фалсафа салбий жараёнларнинг рўй беришини секинлаштиради, иложи борича ижобий томонга юришни таъминлайди. Албатта, ҳар бир инсон ўз ҳаётий фалсафасига эга. Ҳамма гап, танланган фалсафанинг даражаси қандайлигига боғлиқ.

Глобализм. Тараққиёт ва тафаккур доирасидаги муҳим муаммолар

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 02.08.2018

Бизким, инсоният хили Яратувчимиз Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг марҳамати ила, олий онг ва тафаккур мақомида дунё тамаддунига баҳоли қудрат ҳисса қўшдикким, ушбу тамаддун асосининг баъзи негизларида унинг салбий хусусиятлари кўриниб қолмоқда. Бу ҳолат эса, глобал муаммоларнинг юзага келишида сабаб бўлган тарзда инсоният тафаккур таназзулини вужудга келтирди.

Тафаккуримнинг илоҳий илҳоми

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2009 Жойлаштириш вақти: 02.08.2018

Ушбу илоҳий илҳомни англамоқ учун Оллоҳ сизга даражангизни берсин.

Агар шу ҳодиса рўй берса, сизнинг инсоний тафаккурингиз илоҳий тафаккурга айланмоғи муқаррардир, иншооллоҳ.

Танам борлиқдаги борлиқдадур, илоҳим йўқликдаги борлиқдадур.

Насиҳатлик сўзим бор

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2006 Жойлаштириш вақти: 02.08.2018

Эй фарзанд, билгилки, ақлли инсон тафаккурини чархлаб илм бирла машғул бўлур, ҳаргиз дунё илкига меҳр қўймас. Бул майдоннинг сен олаётган нафасингчалик қимматли ва ғанимат маҳсули йўқдир. Сен ҳидоят сари бориб, саодатни бақодан изла, ки абадият салтанати сенинг нафасингдаги ибодатнинг шодасида ҳосил бўлур.

Яланғоч келдик, яланғоч кетмайлик

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 22.05.2018

Нурсафардий деганда кўз олдимизга эзгуликнинг оташин рамзи ва илоҳий оламнинг ҳақиқий ошиғи, Ҳақ йўлида жонини фидо қилгучи оташин шайх гавдаланади. Дерларким, топганини халқ бирла баҳам кўрди. Илоҳий илмлар ортидан саодат топмоқ бу, буюк бахт эмасми? Ул зот, гарчи Ватан меҳри ила Юртга, халқимизга хизмат қилиб саховат бўстонида жавлон ураётган бўлсаларда, ёзган мисраларида илоҳий ишққа нисбатан буюк муҳаббат нафаси уфуриб туради.

Нурсафардийя нима?...

Нурсафардийя таълимотидан
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 24.04.2018

Нурсафардийя таълимоти ўз ичига инсон ҳаётидаги лозим бўлган назарий ва амалий билимларни қуршаб олган ҳолда, шахснинг даражасини илоҳиётга кўтариш учун унинг ички дунёсини ўзгартириб, бўшлиқлар ҳудудини чуқур илоҳий туйғу ва интилишларга тўлдиради ва ниҳоят, инсоннинг яшаш тарзидаги асосий мақсадларини амалга оширувчи яккаю ягона, Тангри ҳолига элтувчи омилдир. Бир сўз билан айтганда у, шахснинг ички илоҳий оламини таг - томири билан эгаллаб олувчи борлиқда йўқликни кашф этиб, абадий йўқликда борлиқ манзилини яратувчи тафаккурлар қувватига асосланган таълимотдир.

Тафаккур ва Тангри

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 24.04.2018

НУРСАФАРДИЙЯ фалсафаси асрлар оша сукут сақлаган буюк аждодларнинг умумлашган илоҳий, қувватий фалсафаси, ТАНГРИ фалсафасидир.

Нурсафардийя фалсафаси фано оламида шоҳу-гадони тенгликда кўрди, олтин ва тупроқни бир матоҳ каби билди, жаҳолат ва хиёнат, кибр ва нафсни, ҳасадни қалбидан улоқтирган ҳолда тажалли бирла адолат ва ҳақиқатга, меҳр ва мурувватга, саховат ва сахийликка тафаккур эшикларини очди.

Охир замон фалсафаси

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 31.03.2018

Ассалому алайкум аҳли олам, бандаи мўмин, донишманди хиромон ва фақири фуқаро. Ки, ман донишимдан хониш айлаб маънавий бирла маснавийга қалам чизмак истадимки, кўз ёш каби тўкилмак бул сиёҳлар, инчунун инсон дарди ва даргумон дунё ҳақиндадир.

Дард ишқнинг пинҳонлигида, нафсимнинг (нафс дунё) хонлигида, воҳки вужуднинг жонлигидадур. Мани дардим жондур. Мани дардим қондур. Бағрим хонимондур. Гар ўзимни англадим жонимда жамол акси, қонимда ишқ дарёси, бағримда зикр жилоси.

Сабрла яралур олам, сабрла Ҳақ ила ҳар дам

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 03.03.2018

Дедим, ўзим фанодаман руҳим бақода, водариғ нафснинг найрангидан қўлим яқода. Кечиб қулсифат минг балосидан Ҳақдин ичдим илоҳий бода, зикрларим маржондек шода, кўксимга қувватнинг урилиб жоми ифори туюлди мисли шаббода, ахир унда менда битта ибода, жамол ва қувватзода.

Дедим, дунёсидан кечдим, машаққатидан кечмадим, Илоҳга олиб боргучи ишқидан кечмадим, зикр машқидан, фано ташқидан, дарвешлик даштидан, жамол шаштидан, жалол гаштидан кечмадим.

Нурсафардийя таълимоти назарида

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 11.02.2018

Юртимизда комиллик ва мукаммалликка асосланган Нурсафардийя  сўфийлик фалсафасининг вужудга келиши бу миллатимизнинг маънавий, маданий ва маърифий юксалиши учун  беқиёс ютуқлар омили бўлди, десак адашмаймиз. Нурсафардийя фалсафаси кеча ёки бугун вужудга келган  фалсафа эмас. Унинг ёши деярли мустақил юртимиз ёши билан тенгдир. 18- йиллик таълимот даврида  Нурсафардийя фалсафаси ватанимиз билан, халқимиз билан, миллатимиз билан ёнма - ён турди.  Унинг маданиятига , маънавиятига, ватанимиз халқининг саломатлигига, миллатимиз комиллиги ва мукаммаллигига баҳоли қудрат ҳисса қўшдики, унинг шуҳрати нафақат юртимизда, балки марказий Осиё ва Европа давлатларида ҳам  маълум ва машҳур бўлди. Европанинг бир неча давлатлари, хусусан Швецариянинг Цюрих шаҳрида Нурсафардийя  мактабининг очилиши, Австриянинг Вена университетида Нурсафардийя таълимоти асосида дарсликлар қабул қилиниши ва айнан шу давлатда Нурсафардийя университети очилишини режалаштирилаётгани бунинг яққол  далилидир...

Ҳикмат оламидаги роҳат

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2007 Жойлаштириш вақти: 11.02.2018

Фарзандим, агар ҳеч кимга вафо қилмаган дунёнинг ўткинчилигини англаган бўлсанг, ҳикматли сўзларим орқали қалбингга қулоқ тут. Бу оламда кимлар келиб кимлар кетмадилар. Дунёнинг азали ҳам, ҳозири ҳам, келажаги ҳам мавҳумиятга тўла синоатдир. Қисқа ҳаётда инсонийлик хислатларини эгалламоғинг, сени саодатли оламга бошлаб киради. Сенинг вужудинг фано оламига боғлик хилқатдир. Бу хилқат ичра ақл ва онгинг ҳаётда тўғри йўл танлашингга омил бўлади. Сен ақлингни таниганингдан бошлаб илмга интилгин. Зеро, илм қудратдир. Сен бу қудрат ила сенинг манқуртлик оламига етакламоқчи бўлган нафс душманига қарши курашмоғингга асос бўлади. Сен ўзлигингни англагунингга қадар беш босқичдан ўтмоғинг лозим бўлади. Биринчи босқич ота-онангга хизмат қилиш, иккинчи босқич ватанга хизматда турмоқ, учинчи босқич миллатни севиб унинг хизматини ўзингга юксак бурч деб билмоғинг, тўртинчи босқич илм ўрганмоғинг бўлса, бешинчи босқич Оллоҳга ибодатдир.