Китоблар ва мақолалар

Мақолалар

Нурсафардий нима истар?

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 06.11.2018

Дедим, борлиқ ичра йўқликка айландим ва йўқлик ичра борлиқнинг вазифасини бажардим. Камина халқ ичида юриб халқни кўрдим, лекин мандаги борлиқ уларнинг кўзига йўқлиқ сифатида кўрина бошлади. Шунда йўқлиқнинг асли борлиқ эканлигини англадим ва англаганларимни баён этмоққа жазм эттим. Дедимки, борлиқнинг асли йўқлиққа туташур ва буни англаганлар борлиқ ичра йўқлиқ истагидан чўчидилар ва борлиққа меҳр бердилар.

Бир вужудда икки олам

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 12.08.2018

Вужуд надир, келажаги қабр бўлажаги тупроқдир. Ва ана шу тупроқ маҳсули тупроққа қайтгунча, дедимки, икки оламни ўз бағрига сиғдириб унинг илоҳиётга боғлиқ лаззатини борлиғида мужассам этганки, уларнинг бири тафаккур олами бўлса, бири кангул оламидир. Ва яна дедимки, бу икки олам ўз оразидан нафс пардасини кўтариб комиллик саодати бирла боқийлик жавоҳиротидан баҳраманд бўлмоқ илинжида вужуд қамоғидан озодлик истар.

Нурсафардийя амалиёти ҳақида

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2018 Жойлаштириш вақти: 17.03.2018

Нурсафардийя фалсафасининг асосини жисмоний мукаммаллик, тафаккур мукаммаллиги ва илоҳий – қувватий мукаммаллик ташкил этади, янада аниқроқ қилиб айтганда, шахс амалиётида рўй берадиган ҳарактиёт, нафасиёт ва зикриёт мукаммаллигидир.

Ички ва ташқи кўринмас унсурлар билан махфий суҳбат

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 17.03.2018

Оламлар ва бутун борлиқнинг ҳокими, мавжудодлар ҳукумдори, яратувчанлик, буйрукдорлик ва амалдорликни ўз зиммасига олган ва дунёни бешик каби тебратиб турган ягона илоҳимиз, сенга ҳамду санолар, мақтову ижобатлар бўлсинким, бизни, инсонни ўз хизматингни дариғ тутмаган ҳолда, яратиб унга жон, амал  ва соғлик бердинг, алҳамдилиллоҳ. Унинг танаси атрофида туганмас унсурий қувватларни ва озиқларни дўст- душман сифатида жойлаштириб қўйдинг.

Инсоният ва нафсоният...

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 03.03.2018

Дедимки, дунёи дунда тақводан ўзга амалким ижобат бўлмас. Тақводан ўзгасидаким, роҳат бўлмас. Банда токи тақво бирла нафас олмас, вужудини нафс тарк этмас. Тақво нафаси вужуд ва руҳият оламини пок айлагайким, самараси кўнгил гулшанини илоҳиёт оламининг мангу қуввати ватан қилгай. Илоҳий оламнинг илоҳий заминида бандалар илоҳий берган қувватни бегона этдилар. Илоҳий олам бандани илоҳий қилиб яратди ва лек улар ўзларини илоҳий эканликларини англай олмадилар. 

Тараққиёт қурбонлари

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 12.02.2018

Дунёвий тараққиёт ҳақида гап кетганда, биз унинг тамойилларига бир ёқлама қарашга ўрганиб қолганмиз. Ва мана шу бир ёқламалик замирининг ўзида ҳам баъзи муаммолар кўринмоқдаки, бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўрмасак бўлмайди.

Аслида тараққиёт қайси йўлдан борди ва унинг негизидаги баъзи унсурлар инсоният маънавиятига, маданиятига салбий таъсир қилмаяптими?

Биз бу саволга тўлақонли, ҳа - деб жавоб берган бўлардик.

Кўринмасни кўрмоқ истадим

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 12.02.2018

Кўнгилсиз киши, дедим, ватансиздур. Кўнгил дедим, тафаккур орқали очилгай. Сиз излаган ватан, кўнгилдадур. Сиз излаган саодат, кўнгилдадур. Сиз излаган ишқ, кўнгилдадур, Илоҳ ва паноҳ, кўнгилдадур. Садоқат кўнгилдадур.

Саодат изламабсиз, садоқат изламабсиз,  саховат изламабсиз, демак, сиз кўнгил эшикларини, ўз ватанингиз эшикларини очмабсиз. Сиз ўзингиздан қочиб, ўзга юртларда юрибсиз. Ватанга қачон қайтмоқ истайсиз, ватан сизни кутмоқда. Саховат ва садоқат, эътиқод ва ҳақиқат сизни кутмоқда. Мен сизни англамаяпман. Мен сизни танимаяпман. Сиз ватандан кетиб ўзлигингизни йўқотибсиз. Наҳотки, ўша сиз бўлсангиз. Кўзингизда ҳасад ва хиёнат онгингизда манқуртлик, юзингизда аросат, сўзингизда жаҳолат, қадамингизда тубанлик, қўлингизда манманлик, бармоқларингизда кибр, тилингизда нафс. Ватандан кетиб топганингиз шу бўлдими? Сиз бундай “бебаҳо бойлик” билан қаёққа кетаяпсиз. Ватанга қайтмоқни  истамайсизми?   

Сўфийлик саболари...

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2012 Жойлаштириш вақти: 11.02.2018

Сўфийлик надир деса дегилки, унинг қалби илоҳий оламнинг марказида турувчи қувватлар шодасидир. Бу қувватларнинг бир томони илоҳий жалолга уланган бўлса, бир томони  вужудан мавжуд сўфийнинг замини билан боғлиқдир. Сўфий илоҳий олам соҳиби Оллоҳнинг хос кишисидир ва ул мавжудлик оламида вужудига бегона бўлган сифати билан илоҳийлиги саодатида замин ва коинотни бир-бири билан боғлаб туради. Коинотлар сарвари илоҳийлик салтанатида бандасифатлар орасидан сўфийларни танлаб олдиким, уларнинг ишқи истаклари илоҳий олам буржидаги қувватлар тизгинига мос ва уйғундир. Сўфийлар бандалар билан илоҳиёт орасидаги воситачидирлар. Уларнинг риёзат эвазига топган мулки илоҳиётлари Оллоҳ оламининг ўзгинасидир. Ўзликка айланган илоҳий сўфийларнинг ҳар бир ҳаракатида ибодат ва саодат нурлари олам саҳнига барокат ва саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик жавоҳирини сочиб туради.

Аждодлар ахборотининг авлодларга мерос борасида

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 04.02.2018

Ирсий ҳужайрада жанг санъатлари билан боғлиқ ахборот мавжуд. Эл, уруғ, оила, шахс ушбу тизимни анъанавий даражада ривожлантириб бормаса, бу эл, уруғ, сулола, оила, шахс ўз мавқеини, даражасини, ирсий қувватини йўқотиб боради, натижада салбий, дунёвий одатлар асосида йўқликка дучор бўлади.

Шахснинг ижобий қувватга, ахборотга, келажакка эга бўлиши – унинг аждодий хабарида тўғрилик, ростгўйлик, фаҳм-фаросатлилик сифатларининг мавжудлиги билан белгиланади.

Ўзгадан ўзликни таниган дарвеш фалсафаси

Нуру Нурсафардий
Нашр йили: 2011 Жойлаштириш вақти: 04.02.2018

Эй Тангрим, сени танидиму, бошимга кулоҳ тушди, эгнимда хирқа, то санга етмадим танимда жон, ишқим мани санда, зикрингни мендан қилма канда, етганимда жамолингга жалолинг излаб.

Эй Тангрим, ишқинг лаззатидан мани жоним лаззати бегона бўлди. Кангул девона, кўзлар парвона, сўзлар бир ёна бўлди.