Маълумотлар

Эълонлар

Марказнинг дорихона ва маслаҳат бўлимининг очилиши

Жойлаштириш вақти: 24.05.2020

Ҳурматли “Нурсафардийя” табобати мижозлари!

Сизларга салом йўллаш билан бир қаторда “Нурсафардийя” табобати дорихонаси ва маслаҳат бўлими ўз ишини қуйидаги режа асосида иш бошлашини маълум қиламиз:

Душанбадан жумагача соат 09:00 дан 13:00 гача.

Манзилимиз: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 3-тор кўчаси, 1-уй, 2-хонадон.

Телефонлар: (+998) 71 234 63 44, 71 237 07 44.

--
Ҳурмат билан
Нурсафардийя маъмурияти

Ер куррамиз кимларга керак бўлиб қолди? Биз ўзимизга керакмизми?

Жойлаштириш вақти: 16.04.2020

Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган, 14 жилд

Дедимки, олам яралгандан буён унинг сиру синоати Илоҳдан ўзга мавжудодга маълум эмасдир. Моҳиятни Илоҳдан ўзгасидан ахтармоқ бекор эканлигини Яратганни фаҳмламоқ ва ибодат саройида қалб шуури билан ўзликни топмоқ, тараққиёт даврида энг муҳим муаммоллардан бири бўлиб қолди, десак хато қилмаган бўламиз.

Англамоқ фасли келганини англамоқ лозимлигини англамоғимиз лозим. Демакким, англамоқ ҳақида гап кетар экан, бу ҳолат тафаккуримиз нишонасининг ижобий белгиси, десак хато қилмаймиз... Дунёнинг моҳиятига токи қалбимиз пардаси кўтарилиб, нафсимиз хасталикларидан қутулмас эканмиз, зинҳор англамасмиз. Дунё сирдир. Оламнинг пайдо бўлиши ва замин бағрида илоҳий фалсафаларнинг вужудга келиши орқали ўзликни англаш тушунчаси онгли хилқат, яъни инсониятни кўпдан буён ўйлантириб келади. Хўш, минг йиллар давомида замин кўксида яшаб келаётган инсониятнинг тараққиёт давридаги бугунги аҳволи қандай?

Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган: 1 китоб 2-8 бетлар

Жойлаштириш вақти: 06.04.2020

Устозим айтарди “Ҳаммани ҳам тўғри йўлга қўйиб Илоҳга интилтираверма, ўзингга у ерда жой қолмаслиги мумкин, у даргоҳ ҳам чекланган”.

Мана энди асосий мақсадга келайлик. Унга ва унинг келажак даргоҳларига ишонганлардан ишонмаганлар кўп. Ишонаман, деганларнинг ҳам қалбида ихлос йўқ, амал йўқ. Ишонадиганлар амалда ва ибодатда юрганлар ўзини шу йўлга атаганлар нима қилсин?! Ибодатда юриб ўзларини Тангрига бағишлаган ҳолда бу дунёдан ўтишлари керакми ёки бошқа йўл ҳам мавжудми?

Ер юзининг яралиши , одам зотининг пайдо бўлиши ва сўнгра ундаги ҳаётни тартибга солиш учун Одам а. с ва Ҳаво момоларни фалсафий ҳаёт кўришлари учун юбориши, кейинчалик кўпхудолик даври ва ниҳоят ўзига бутунлай бўйсиндириш мақсадида дин тизимларини пайғамбарлар орқали йўлга қўйиши инсониятнинг мукаммаллик томон интилишига белги беради. Хўш, нега энди инсоният моддий тизимини ўзига раво кўриб, ўзининг Яратганини унута бошлади.

Нурсафардийя мақсади

Жойлаштириш вақти: 13.02.2018

Нурсафардийя динда ҳам эмас, тариқатда ҳам эмас, фалсафада ҳам мавжуд эмас. У Илоҳ (Ул) нурига, қувватига, мовиятига интилишни ва ниҳоят Улга вужудий мукаммаллик даражасида эришишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Оллоҳ, Ҳақ ва Илоҳ озуқасидан баҳраманд бўлган, вужудида илоҳиётни яратиб йўқлиқдаги борлиқга сингиб кетадиган, одамий сифатларни илоҳийга айлантира оладиган инсоний ҳаёт тарзидир.

Ҳурматли “Nursafardiyya-sufism.com” сайт шинавандалари!

Жойлаштириш вақти: 06.02.2018

Ҳурматли “Nursafardiyya-sufism.com” сайт шинавандалари!

Нурсафардийя таълимотининг асосий мақсади Аллоҳ томонидан хослар учун махсус жўнатилган мукаммаллик бўлмиш сўфийликни тарғиб қилиш, инсониятга ушбу даражанинг моҳиятини, илмини ва амалиётини кўрсатиб бериш эди.

Албатта, ҳар бир одам ушбу таълимот билан танишар экан, ўз даражасида ички дунёсига назар ташлаган ҳолда ўзига лозим илмларни олади ва ўз ҳаётий амалиётида истар-истамас қўллай бошлайди.