Янгиликлар

Марказнинг дорихона ва маслаҳат бўлимининг очилиши

Жойлаштириш вақти: 24.05.2020

Ҳурматли “Нурсафардийя” табобати мижозлари!

Сизларга салом йўллаш билан бир қаторда “Нурсафардийя” табобати дорихонаси ва маслаҳат бўлими ўз ишини қуйидаги режа асосида иш бошлашини маълум қиламиз:

Душанбадан жумагача соат 09:00 дан 13:00 гача.

Манзилимиз: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли 3-тор кўчаси, 1-уй, 2-хонадон.

Телефонлар: (+998) 71 234 63 44, 71 237 07 44.

--
Ҳурмат билан
Нурсафардийя маъмурияти

Инсон кашфиёти тараққиётининг таназзули | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 23.05.2020

Йигирма биринчи аср, бу қандай аср бўлади? Инсон кашфиёти дунёни қутқариб қола оладими? Кашфиётимиз бизни ҳалокатга олиб борадими?

Илоҳий манба ўзаги (матрица) | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 17.05.2020

Илоҳий матрица нима? Илоҳий матрица билан қандай муносабат ўрнатиш мумкин? Қуръони каримда бизнинг тафаккуримиз етмайдиган илм бериладими?

Ҳақ йўлида Ҳақпарварлик | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 09.05.2020

Ҳақпарвар ким? Унинг Илоҳ билан муносабати қай даражада? "Қора кучлар"нинг душмани ким?

Илоҳ тафаккури ғолиб чиқадими ёхуд... Ҳамма Оллоҳдан келганми?... | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 03.05.2020

Ким бизни бошқара бошлади? Оллоҳдан бошқа кучлар мавжудми? Таназзул нима билан тугайди?

Ички ва ташқи кўринмас унсурлар билан махфий суҳбат | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 29.04.2020

Илох, бизни қандай бошқаради? Оламларнинг олами ичимиздадир. Нима учун Илох, инсонда еттита танани яратиб қўйган?

Нурсафардийя илоҳий фалсафаси | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 26.04.2020

Дунёвий фалсафанинг ўзи инсониятни тўғри йўлга қўя оладими? Илоҳий фалсафа нима учун маъқул? Инсон салбий қувватлардан қандай ҳимояланиши лозим?

Ер куррамиз кимларга керак бўлиб қолди? Биз ўзимизга керакмизми? | Видео-китоб

Жойлаштириш вақти: 20.04.2020

Бугунги инсониятнинг ижобий хусусиятлари кўпроқми ёки салбий? Битта заминда яшаб бир хилқат мавжудоди нимани талашмоқда? Куррамизга аслида ким хавф солмоқда? Нега Ислом охирги дин ва Муҳаммад пайғамбаримиз охирги пайғамбар деб айтилади?

Ер куррамиз кимларга керак бўлиб қолди? Биз ўзимизга керакмизми?

Жойлаштириш вақти: 16.04.2020

Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган, 14 жилд

Дедимки, олам яралгандан буён унинг сиру синоати Илоҳдан ўзга мавжудодга маълум эмасдир. Моҳиятни Илоҳдан ўзгасидан ахтармоқ бекор эканлигини Яратганни фаҳмламоқ ва ибодат саройида қалб шуури билан ўзликни топмоқ, тараққиёт даврида энг муҳим муаммоллардан бири бўлиб қолди, десак хато қилмаган бўламиз.

Англамоқ фасли келганини англамоқ лозимлигини англамоғимиз лозим. Демакким, англамоқ ҳақида гап кетар экан, бу ҳолат тафаккуримиз нишонасининг ижобий белгиси, десак хато қилмаймиз... Дунёнинг моҳиятига токи қалбимиз пардаси кўтарилиб, нафсимиз хасталикларидан қутулмас эканмиз, зинҳор англамасмиз. Дунё сирдир. Оламнинг пайдо бўлиши ва замин бағрида илоҳий фалсафаларнинг вужудга келиши орқали ўзликни англаш тушунчаси онгли хилқат, яъни инсониятни кўпдан буён ўйлантириб келади. Хўш, минг йиллар давомида замин кўксида яшаб келаётган инсониятнинг тараққиёт давридаги бугунги аҳволи қандай?

Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган: 1 китоб 2-8 бетлар

Жойлаштириш вақти: 06.04.2020

Устозим айтарди “Ҳаммани ҳам тўғри йўлга қўйиб Илоҳга интилтираверма, ўзингга у ерда жой қолмаслиги мумкин, у даргоҳ ҳам чекланган”.

Мана энди асосий мақсадга келайлик. Унга ва унинг келажак даргоҳларига ишонганлардан ишонмаганлар кўп. Ишонаман, деганларнинг ҳам қалбида ихлос йўқ, амал йўқ. Ишонадиганлар амалда ва ибодатда юрганлар ўзини шу йўлга атаганлар нима қилсин?! Ибодатда юриб ўзларини Тангрига бағишлаган ҳолда бу дунёдан ўтишлари керакми ёки бошқа йўл ҳам мавжудми?

Ер юзининг яралиши , одам зотининг пайдо бўлиши ва сўнгра ундаги ҳаётни тартибга солиш учун Одам а. с ва Ҳаво момоларни фалсафий ҳаёт кўришлари учун юбориши, кейинчалик кўпхудолик даври ва ниҳоят ўзига бутунлай бўйсиндириш мақсадида дин тизимларини пайғамбарлар орқали йўлга қўйиши инсониятнинг мукаммаллик томон интилишига белги беради. Хўш, нега энди инсоният моддий тизимини ўзига раво кўриб, ўзининг Яратганини унута бошлади.

Бўрта Ботир нафҳарҳоли

Жойлаштириш вақти: 29.12.2018 Нашр йили: 2016

Ўзбек миллатининг 92 уруғи­дан бири юзлар (жузлар) дир. Уларнинг келиб чиқиши Тибет тоғларининг ён бағридаги Музтоғотадир. Уларнинг аждодлари кейинчалик Афғонистоннинг Балх вилоятида қўним топиб, VIII-XIII асрларда Турон, Туркистон ҳудудида муқим яшай бошлаганлар. Юзлар чорвачилик, табиблик ва жанг санъатлари билан машғул бўлганлар. Подшоликлар олдида бир давлатдан иккинчи давлатга ўтиб юрганлар. Юзлар уруғида аждодий туркий, мўғул, грек қонлари мужассамдир.

Нурсафардий нима истар?

Жойлаштириш вақти: 06.11.2018 Нашр йили: 2010

Дедим, борлиқ ичра йўқликка айландим ва йўқлик ичра борлиқнинг вазифасини бажардим. Камина халқ ичида юриб халқни кўрдим, лекин мандаги борлиқ уларнинг кўзига йўқлиқ сифатида кўрина бошлади. Шунда йўқлиқнинг асли борлиқ эканлигини англадим ва англаганларимни баён этмоққа жазм эттим. Дедимки, борлиқнинг асли йўқлиққа туташур ва буни англаганлар борлиқ ичра йўқлиқ истагидан чўчидилар ва борлиққа меҳр бердилар.

Инсон кашфиёти тараққиётининг таназзули

Жойлаштириш вақти: 06.11.2018 Нашр йили: 2011

Дунё сирли бир хилқатдир. Инсон сирли бир хилқатдир. Оламни илоҳиёт маҳсули дерлар. Илоҳиёт ичидаги одамни ҳам унинг бир бўлаги дедилар. Олам илоҳиёт экан, нега одам илоҳиёт эмас. Олам илоҳиёт экан, нега одамлар илоҳиётни нафсга айлантирдилар. Олам одамларга боғлиқдир, нега одамлар оламга оламий илоҳиётга боғлиқ эмас. Одамлар оламни оддий кўзда кўрдилар, одамлар оламни Илоҳ назари билан кўрмадилар. Илоҳ назари кўнгилда эканлигини билмадилар.

Тақдир-қисмат фалсафаси

Жойлаштириш вақти: 06.11.2018 Нашр йили: 2011

Олам яралибдики, онг аталмиш юксак туйғуга эга инсоният ўзига муносиб фалсафалар яратди. Маълум маънода ўз Яратувчисини англади. Англаш маъносини англатувчи асосий омил, тафаккур негизидаги қувватий манбаа эканлиги илоҳий фалсафаларда ўз аксини топди. Моддий оламда илоҳий фалсафаларнинг пайдо бўлиш жараёни нимадан келиб чиқди?

Исфахандан Самаркандга (von Isfahan nach Samarkand)

Жойлаштириш вақти: 09.10.2018

“Arte”, “Zdf” ва “Zdf enterprise” умумевропа каналларининг ҳамкорлигида тасвирга туширилган ҳужжатли фильми Сўфий табиб Нурсафардийнинг Ўзбекистонда олиб бораётган фаолиятига боғишланган.

Ассалому алайкум

Жойлаштириш вақти: 12.08.2018 Нашр йили: 2012

Нурсафардийя – бу миллатимизнинг беш асрдан буён интиқлик билан кутган, миллийликнинг ўзагидаги илоҳий фалсафадир.

Нурсафардийя – бу Нажмиддин Кубронинг Кубровия, Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг Яссавия, Баҳоуддин Нақшбанднинг Нақшбандия тариқатларидан сўнг ватанимизда вужудга келган мукаммал миллий-илоҳий фалсафа сўфийликдир.

Бир вужудда икки олам

Жойлаштириш вақти: 12.08.2018 Нашр йили: 2010

Вужуд надир, келажаги қабр бўлажаги тупроқдир. Ва ана шу тупроқ маҳсули тупроққа қайтгунча, дедимки, икки оламни ўз бағрига сиғдириб унинг илоҳиётга боғлиқ лаззатини борлиғида мужассам этганки, уларнинг бири тафаккур олами бўлса, бири кангул оламидир. Ва яна дедимки, бу икки олам ўз оразидан нафс пардасини кўтариб комиллик саодати бирла боқийлик жавоҳиротидан баҳраманд бўлмоқ илинжида вужуд қамоғидан озодлик истар.

Эпидемик хасталиклар

Жойлаштириш вақти: 12.08.2018 Нашр йили: 2016

Дедимки, буюк тарихнинг бизга мерос бўлиб келган мусаффо олами замонавий нобоп, эпидемик унсурларини тарқатаётган чиркин тараққиётнинг пардаси ортида қолиб кетди. Буюк ва мусаффо тарих биздан борган сари узоқлашиб, тараққиётнинг қора тутунлари орасига ғойиб бўлиб кетаётган инсоният келажак оламига ўзининг қоп-қора башараси билан чиқиб боришига асос бўлмоқда.

Тафаккурга отилган ўқ...

Жойлаштириш вақти: 12.08.2018 Нашр йили: 2015

Бу кичкина замин бағрида мана неча асрлардан буён Тангри яратган онгли инсоният хили яшаб келмоқда. Бу заминнинг деярли ҳар бир қаричи ана шундай онгли инсоннинг қони билан суғорилган. Урушнинг ашаддий қиёфаси инсоният пайдо бўлгандан буён унинг овулига, қабиласига, жамиятига, мамлакатига кўз тикиб хонавайрон қилиб келмоқда.

Сўфийликда ижобий ва салбий қувватлар тўқнашуви ёхуд амалиётнинг ҳал қилувчи роли

Жойлаштириш вақти: 12.08.2018 Нашр йили: 2011

Дедимки, буюк миллатимиз токи мустақилликка эришгунга қадар ўтган икки аср оралиғида унинг миллий анъаналари, гўзал маданияти асорат остида қолиб тарихий илмларимиз, азалий қадриятларимиз музлатиб қўйилган эди. Шукроналар бўлсинким, мана йигирма йилдан ошдиким, миллатимиз озод ва ҳурлик нафаси билан жаҳон миқиёсида ўз ўрнига, обрўсига эга мамлакатлар қаторидан жой олди. Миллий анъаналаримиз, азалий қадриятларимиз тикланди. Буюк қадамжолар обод қилинди. Бу заминдан етишиб чиққан буюк алломалар инсониятнинг илмий тараққиётига юксак ҳисса қўшганлар.