Илоҳийлик сари олға!

Мукаммаликда илоҳиётни, илоҳиётда мукамалликни, борлиқда йўқликни, йўқликда борлиқни изловчилар учун йўлланма
Нуру Нурсафардий
Брошюралар Нашр йили: 2018 Жойлаштириш вақти: 09.01.2018
Илоҳий олам даражаси ва манзили сизни кутмоқда

Инсониятнинг пайдо бўлишидан охирги маррага етиши Яратган томонидан олдинда белгиланиб ҳисоб китобига киргизилган.

Унинг танаси, вужуди, борлиғи, руҳи ва илоҳиёти бир-бири билан боғланган ҳолда уларнинг даражаси, етиб бериш манзили, мукаммаллиги инсоннинг ўзига, ҳатти-ҳаракатига, фаҳм-фаросатига, Яратганга бўлган муносабату-интилишига боғлиқдир.

Инсон ичидаги ўн саккиз минг унсурнинг мавжудлиги, 8 километрдан 12 километргача мижоз тизимининг яратиши, кундалик ҳаётида 300 дан 700 миллилитргача янги физиологик қоннинг пайдо бўлиши ва унинг Илоҳ томонидан яратган 8 вужудий таналарини озиқлантириши, қонда сийдик моддасининг кўпайиши ёки камайиши мижозий (лимфа) тизимларининг ижобий ёки салбий хабарлар билан бойитиши ва ниҳоят ҳужайраларнинг бойитилиб ниҳоясига етказилиши ва ҳоказо, бизга маълум бўлмаган ички ва ташқи жараёнлар бари Тангри томонидан инсоннинг мукаммаллик даражасига қараб бошқарилишини ҳисобга олсак, инсоннинг дунёда оддий ёки бахтли, бой ёки мансабдор, ёки ҳукмдор, ёки узоқ умр яшаб ўтишини ўзи билмаслигини англаб етса бўлади.

Изоҳ: 1

Биринчи. Бир инсоннинг қобилиятли ёки омадли бўлишига таъсир кўрсатувчи факторлар мавжуд:

  • 1) йўғон ичакдаги микрофлоранинг бойитиши;
  • 2) қонда ачиган сийдикнинг камайиши;
  • 3) қонга таъсир кўрсатувчи мижоз (лимфа) тизимидаги хабарнинг ўзгачалиги;
  • 4) қораталоқнинг юқоридаги жараёнларга кўрсатилган таъсир доираси;
  • 5) руҳий даражадаги информациянинг ноқолиблиги.

Иккинчи. Инсонда 4 даражанинг мавжудлиги:

  • 1) жисмоний – тананинг сув тизими билан ишлайдиган;
  • 2) физиологик – тананинг қон тизими билан фаоллашган;
  • 3) хабарий, яъни мижозий тизимдаги информация. Аёл кишиларда унинг узунлиги 12 км., эркакларда – 8 км. Шунинг учун ўғил болаларга мустақил тизим 8 ёшдан, қиз болаларга 12 ёшдан берилиши лозим;
  • 4) руҳий – бу одамнинг ҳужайраси билан боғлиқ.

Инсон ўз ҳаёти давомида ушбу даражалардан ўтади. 9 ойдан 11 ойгача – она қорнида, 25 ёшгача – қон даражасида, 80 ёшгача – лимфа ва ниҳоят 80 ёшдан кейин ҳужайра даражасида, яъни ўзга дунёга тайёрлашниш даври.

Учинчи. Инсонда ҳар куни 300 мл дан 700 мл гача янги қон пайдо бўлади. Инсон вужуди, айтиб ўтилгандай, 8 танага эга: жисмоний,физиологик, мовий, астрал, ментал, мавҳум фикрлаш, руҳий фикрлаш ва ниҳоят руҳий ҳолат. Ишлаб бўлган ёки одам танасидаги бутун хабарни олиб тўйган эски қон бошқа унсурларга айланиб юқоридаги таналарга узатилади. Қизиқ, Илоҳга олиб борувчи таналар қоний хабар билан Унга нималарни олиб боради!!? Бу ҳақда кейинроқ...

Тўртинчи. Инсон ҳаётий даврида 3 та ижобий-салбий хабарларга эга бўлади:

  • 1) Илоҳ томонидан берилган тақдир;
  • 2) Ота-боболардан ўтган ирсий хабарлар;
  • 3) Кундалик ҳаётда йиғиладиган хабарлар.

Инсон ҳар бири билан ҳисоблашишига тўғри келади, агар мукаммал бўламан деса, албатта.

Бешинчи. Ҳали инсоният ҳеч ҳам хаёлига келтирмаяпти, қайси даврда яшаётганини.

Бизгача муз даври, тош даври ва ҳоказолар бўлган. Энди қайси давр? Профессор Залманов 20 асрларда ўзининг қайтарилмас, ҳали ҳеч кишига тушунарсиз асарларида, 21 аср бу хабарий (информацион) давр бўлишини ва инсон организми лимфа тизими яъни 3-чи даражага ўтишини айтиб ўтган.

Олтинчи. Тангри инсон тақдирини бир мувозанат ҳолида ушлаб туриши учун одам организмида ижобий ва салбий, яхшилик ва ёмонлик, иссиқлик ва совуқлик даражасини 50 фоизга 50 фоиз қилиб қўйганки, одам ўз даражаси ва хулқ-атвори билан у ёки бу мувозанат тизимини танлайди ва тақдир тизимдан чиқа бошлайди. Илоҳ билдиради: “Сизларни паст ёки юқори даражада кўрсам, йўқликка йўналтираман”. Йўқ бўлишлик, демак бошқа жойда жой топишлик, демакдир. Аммо қаерда ва қай ҳолатда? Нима учун фойдали бўламиз ва ёки фойдасиз нарсага айланадими? Инсоният ўз манфаати ва нафси йўлида саробни яратади ва унга ишониб умрини ва бошқаларнинг ҳаётлирини хазон қилади. Ҳа, бу ҳам Илоҳ режасига кирган. “Сизларни ерга ўғит қиламан, ҳатто руҳларингиз ҳам ўғитга арзийди”. Ана сизга ҳақиқат! Одамлар у дунёни орзу қилсалару , Яратган уларга ер юзидаги йўқликни ваъда қилса. Яна бир томондан, балким, биз шунга арзиймиз.

Бизга кимдир , кўрмаганмиз, эшитмаганмиз, ҳис қилмаганмиз, лекин ер юзини ватан қилиб берган ва бутун борлиқ шароитини яратиб қўйган, умуман олганда , Яратган ҳозир ўзи керакми? Нима ҳам қилиб берарди. Ўзи 3 та машинам бўлса, нима 4 чисини берардими?! Уни эслаш, ибодат қилиш даври ўтиб кетаяпти. Моддий олам инсониятни қамраб олмоқда ва ўз домига тортмоқда. Балким, бу ҳам Тангрининг режасида бордир...

Устозим айтарди “Ҳаммани ҳам тўғри йўлга қўйиб Илоҳга интилтираверма, ўзингга у ерда жой қолмаслиги мумкин, у даргоҳ ҳам чекланган”.

Мана энди асосий мақсадга келайлик. Унга ва унинг келажак даргоҳларига ишонганлардан ишонмаганлар кўп. Ишонаман, деганларнинг ҳам қалбида ихлос йўқ, амал йўқ. Ишонадиганлар амалда ва ибодатда юрганлар ўзини шу йўлга атаганлар нима қилсин?! Ибодатда юриб ўзларини Тангрига бағишлаган ҳолда бу дунёдан ўтишлари керакми ёки бошқа йўл ҳам мавжудми?

Ер юзининг яралиши , одам зотининг пайдо бўлиши ва сўнгра ундаги ҳаётни тартибга солиш учун Одам а. с ва Ҳаво момоларни фалсафий ҳаёт кўришлари учун юбориши, кейинчалик кўпхудолик даври ва ниҳоят ўзига бутунлай бўйсиндириш мақсадида дин тизимларини пайғамбарлар орқали йўлга қўйиши инсониятнинг мукаммаллик томон интилишига белги беради. Хўш, нега энди инсоният моддий тизимини ўзига раво кўриб, ўзининг Яратганини унута бошлади.

Изоҳ: 2

1) Аллоҳ ўз китобида айнан урғуни ўзининг ягоналигига, туғилмаганига, туғмасига ва тенги йўқлигига ишора беради. Балким, биз билмаган оламларда яна Худо бордир, деган шайтоний фикр пайдо бўлиши мумкин...

2) Илоҳ ягона ва тенги йўқ ва ҳеч нарсага эҳтиёжи бўлмаса “фақат менга ибодат қилингиз” дейди. Унга биздан биз билмаган нарса керакдир, деган тушунарсиз савол туғилади.

Бу саволга, албатта, жавобни ибодатда, фаҳм-фаросатда бўлсангизгина ола оласиз. Ҳаммасини биз айтиб қўйсак, сиздаги мукаммалликка интилиш ўчиши мумкин.

Аслида бизнинг мақсадимиз бошқа.

Ер яратилганда унинг юзи сув билан қопланган бўлган. Биз она қорнидамиз, сувдамиз, сувдан қуруқликка чиқдик, ер ям-яшиллик билан қопланди, ҳаракат келди – қонимиз ўйнайди. Яхшилик ва ёмонлик ўртасида кураш бошланади. Темирлар ҳаракатга келди. Тезлик, хабар тезлиги ошади – биз хабарлар дунёсидамиз. 3-чи давр бошланганди. У қанча чўзилади номаълум. Балким, бу тезликда тез тугар ва биз 4-чи давр руҳий йўқолиш даврига келиб қолармиз.

Хўш бундан хулоса нима? Шундай кузатиб қолаверишимиз керакми ёки янги таъсир механизмини яратиш лозимми?

Диннинг ривожланиши, унинг жамият жабҳаларига кириб бориши, унинг бўлиниб кетиши, қарама-қаршиликнинг кучайиши, ҳатто дин нафсида бир-бирларини ҳалок қилиши, бир ножўя саволни туғдиради. Дин ўзи керакми ёки унинг вазифаси бизнинг замонда тугадими?!

Индуизм, Буддизм, Зен-буддизм, Ламоизм сингари фалсафий динлар ўз илоҳий кучини йўқота бошлаб, бир ва бир неча халқнинг анъанавий маросимига айлангандай, ҳозирги илгариланган динлар бўлмиш Иудаизм, Христианлик, Ислом ҳам эндиликда расмийлашган сари у сиёсий, социал ва нафсий тус олган, ўзларининг Илоҳ томонидан берилган даражасини йўқота бошлайдилар ва улар шахс манфаати, бойлик, ҳудудий талашиш, мавқеи йўлида тажовузий можароларни келтириб ўз мавжидиятига салбий таъсир кўрсатадилар. Ушбу динлардан уларнинг байроғи остида ва ўзининг паст даражаси мақсадлари асосида Илоҳ китобини ўзларича талқин қилиб ўз манфатида қўллай бошлайдилар ва динлар тарихий динлар каби ўз ҳаётига болта урадилар.

Илоҳ айтади: “Сизлар ўзларингизга қулай динни яратиб оласизлар ва менинг динимдан чиқиб кетасизлар”.

Изоҳ: 3

Илоҳий китобда одамзодга бошқа пайғамбарлар берилмаслиги ва даврлар ўтиб Росхунларнинг дунёда пайдо бўлиши ва улар Илоҳ илмини ва йўлини воситачиларсиз кўрсатишлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Хўш инсоният нима қилсин? Ерга ўғит бўлиб кетаверсинми ёки бошқа йўл ҳам борми?!

Ҳар қандай боши берк кўчадан чиқиб кетиш мумкин, ҳеч бўлмаганда орқага қайтса бўлади.

В.И.Ленин Қуръони каримдан усталарча фойдаланган ҳолда ундан учта асосий хулосани ўзига маъқул топган.

  • 1) "Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш" деган шиорни;
  • 2) Ҳақиқий компромис бўлишликни;
  • 3) Икки қадам олдинга, бир қадам орқага таълимотини ривожлантириб ер куррасидаги давлатларнинг ярмини социалистик тузумга киргизишга муваффақ бўлган.

Бизнинг технократик давримизда орқага қайтиш йўқ, фақат олдинга. Тарихий сатрлар, донишмандлик, фаҳм-фаросат тизимлари фақат китобнинг ўзини тарбиялаш учун ёзилмоқда.

Демак, биз физик (жисмоний) олдинга интилмоқдамиз, бошқа жабҳаларда биз орқага ташланмоқдамиз. Энг ачинарлиси шуки, биз Илоҳдан, илоҳиётдан узоқлашмоқдамиз , ўзимизнинг умримизни қисқартирган ҳолда, ҳаётимизни нафсий интилишларга, асоссиз фароғатни яратишга, саробий режаларни тузишга сарфлаяпмиз. Ҳа, кимдир бу йўлларда ҳам қурбон бўлиши, ўз ҳаётини ёнғоқ пўчоғига айлантириши керакдир. Лекин шунга ўрганмаган инсон онги, наҳотки, яратганини сезмаса, унга қайтишини ёки умуман қайтмасдан ерга “ўғит” бўлишини билмаса.

Изоҳ: 4

Устозим айтарди: “Агар бир одам ўзини ўта катта тутса, унга қаердан чиққанини ва ниманинг устида ўтирганини эслатиб қўй, балким, бир кун тушуниб етар”.

Одам организмидаги йўғон ва тўғри ичакда ҳар куни 6 кг. дан 9 кг. чиқинди сақланади. У одамни гердайтириб ушлаб туради...

Яна ўз мақсадимизга қайтамиз. Хўш, дин кучи пасайса, инсон йўлини йўқота бошласа, қайси мафкураларга асосланиб яшамоғи, Илоҳ йўлида юрмоғи лозим?

Замон ўзгарди, дейишади . Аслида замон эмас, биз, бизнинг ҳаёт тарзимиз, атрофдагилар ўзгармоқда, ўша еримиз, ўша қуёш, ой, юлдузлар ва фасллар. Техника ва технология мукамаллик сари борган ҳолда бизнинг организмимиз ҳам унга мослашиб бораверади. Онгимиз, қобилиятимиз, қарашларимиз ўзгача, лекин илоҳий йўлда босган қадамимиз етарли эмас.

Изоҳ: 5

Нима учун динда юрганларнинг айримлари тажовузкор , ўта асоссиз талабчан ва Тангри кўрсатган йўлдан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп?

Бунга асосий сабаб шахснинг ривожланиш даврида дин унинг даражасидаги талабга жавоб бера олмаслигидадир. Улар ҳаммани мусулмон қиламан деб ҳаракат қиладилару, ўзларидан талаб кам. Ўзлари асл мусулмонми, тушуниб етмайдилар. Айтгандай, “мулланинг айтганини қилгину, қилганини қилма” деган мақол бор.

Хулоса, инсон мукаммалликка интилиши лозим.

Одам туғилибдики, дини, илм олиши, ўрганиши билан оввора. Боғча, мактаб, ҳарбий хизмат, институт ва ҳоказо.

Нима учун инсон илоҳиёт йўлида илм ўрганиш билан машғул эмас.

Дин бу ахлоқ, Тангрини таниш учун бошланғич йўл. Лекин бу билан хулоса қилиш мурод-мақсад дегани эмас.

Изоҳ: 6

Дин сўзининг асл ўқилиши “Дайн” дейилади, яъни “қарз”. Дайни ислам – “махсус берилган қарздир”. “Махсус” лиги ва қандай “қарз” эканлигини ўйлаб кўришимиз керак. Бу илм аслида диндорларга ҳавола...

Ҳали Ислом динида очилмаган қирралар кўп. Шу пайтгача инсон ва Оллоҳ орасида тузиладиган шартнома – аҳд ҳақида ёки ибодатлардан бўлмиш тўрт ойлик хурум тўғрисида ахборотлар кам. Илоҳ билан одам ўртасидаги муносабатларни ойдинлантирувчи ва асл диннинг пайдо бўлиши борасидаги ахборотлар устидан ишлаш учун илоҳий китобларнинг моҳияти бўлмиш махфий илмларни ўрганиш вақти келди.

Дин инсон ривожини бир марра чегарага олиб боради, кейинчи?...

Инсон диний маросимлардан кета бошлайди ва Илоҳнинг қувватини, унинг васлини кўрмоқ эҳтиёжида бўлади. Бунинг учун эса инсондаги тафаккур доираси юқори бўлиши талаб қилинади. Булар нима? Салбий нафсдан воз кечиш, ибодат тизимини ўзгартириш, ички қувватни кучайтириш ва зикр оламига кириш. Мукаммал тана, вужуд ва руҳ инсонни унинг ижобий амаллари, ибодати ва садоқати асносида илоҳиёт томон йўллайди. Инсон тўғридан-тўғри Илоҳ қувватидан, васлидан баҳраманд бўлиш хислатига эга бўлади. Унинг борлиғи доимо жаннатий ҳис-туйғуларга тўлиб-тошиб юради. Илоҳ билан хабарий даражада мулоқот тизими ўрнатилади. Илоҳ қувватидан фойдаланган ҳолда инсонлар ичида каромат кўрсатади, унинг яратиш, амалга ошириш хислатлари дарё тўлқинидий барқ уради. Илоҳнинг рухсати ила унга қўшила олади ва Унинг яратган оламларига сайр қилиш фурсатлари пайдо бўлади.

Инсонга бутун борлиқ унинг қалбида, фикрида намоён бўла бошлайди. Ўзликни йўқотиш Илоҳнинг бир заррачасида пайдо бўлиш нияти уйғонади. Ундаги 8 тана бир вақтнинг ўзида фаоллашади. Вужуддаги борлиқ органлар фаолияти Илоҳга хабар етказувчи икки, яъни илоҳий фикрлаш ва илоҳий ҳол таналарини озиқлантириш билан машғул бўла бошлайдилар. Инсон вужуддидаги ҳолатлар бутунлай ҳол даражасига етиб боради. Ундан чиқаётган кўринмас нурлар, илоҳиёт қуввати атрофни сездирмаган ҳолда ижобийлаштиради, салбий унсурлардан тозалайди. Унинг атрофида Илоҳнинг ҳимоя тизими яратилади. Йўқликдаги борлиқ, борлиқдаги йўқлик унга насиб этади.

Бутун коинотий олам уни танийди. Унга жаннату-жаҳаннам бегона бўлиб қолади.

Секинлик билан инсон Илоҳ мўъжизаси билан коинотий воқеаларга таъсир доирасини кучайтиради. Мавҳум даражада яшай олади. Борлиқни йўқликда, йўқликни борлиқда яратиш қобилияти берилади. Улар боқийликка айланиб, илоҳиёт оламнинг доимий аъзоси бўлиб қолади.

Изоҳ: 7

Тошни бош ёрибди, деса ишонасизми? Албатта, йўқ! Бошни тошга уришдан олдин бир мақсадни олдингизга қўйишингиз лозим. Айнан биз ҳам олдимизга қўйган юксак вазифа ушбу талқиний масалага амалий ёндошишдир. Биз ҳеч кимда ҳеч нимани ўзгартириш, унинг қарашларига салбий ёки ижобий баҳо бериш, сизларнинг танқидий сафсаталарингизни эшитишни хоҳламаймиз. Даражангизнинг юқори ёки пастлигидан ғазабга келишингиз, нафсий оламингизга путур етказиш, бошсиз чавандоз бўлиб қолганингизга бизни айбор деб ҳисоблашингиз, умрингизда бирор бир инсоннинг фикрини тўғри баҳолай олиш қобилиятингиз бўлмаганидан, манманлик, ўзбошимчалик ёки бирор бир махфий ташкилотлар хизматида бўлиб биз томон тош отишингиз учун бу жабҳани танламаганингиз маъқул. Эҳтиёт бўлишлик донолик аломати!

Изоҳ: 8

“Осмон қўлингизда бўлса, кўтариб турган бўлсангиз устимга ташлаб юборинг”. Янчилиб йўқ бўлай, лекин мен билан сиз ҳам, ҳамма янчилади.

Изоҳ: 9

Шу вақтгача ҳеч бир давлат, шоҳлик, дин, фалсафа бутунлай ер юзида ҳукронлик қила олмаган ва ўз даврини ўтаб ўтиб кетган. Барқарорлик фақат инсон ва Илоҳ орасидаги муносабатда сақланиб қолиши мумкин.

Изоҳ: 10

Ичимиз қанча туради? Ичимизда, борлиғимизга нима керак?! Ташқаримиз учун ҳамма нарса қиламиз. Уйимизни, турар-ўтирар жойларимизни, кийим-кечак ва еб-ичишимизни яхшилаш, бойитиш учун ҳаракат қиламиз, лекин ички дунёмизни ўрганмаймиз. Унда бизга нисбатан қандай талаблар мавжудлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ташқи дунё биз учун асосий мақсад бўлиб қолган. Лекин куч-қувват, илҳом, интилиш, яратиш ичимиздан-ку! Тепадан келадиган хабарлар ҳам ичимизда сақланиб кейин амалиётга айланади-ку! Илоҳ қуввати қаерда сақланишини билмасак, уни қандай қилиб қабул қиламиз ва ишлата оламиз?! Илоҳни тепадан истаймиз, лекин бизнинг борлиғимиз уни топишга қодирми?! Буни ўйлаб кўрмаймиз. Ўзгани ўзингдан изла. Ўзингда ўзлигинг мавжуд. Осмонга маъносиз, тизимсиз қараб туришдан фойда йўқ. Мукаммаллик, ўзликни ўзида топа олишлик, бу Илоҳ қувватига эга бўлишликдир. Ҳа, сиз, балки ўзингизни, жисмоний иш қобилиятингизни била оларсиз. Лекин руҳий, илоҳий даражани ким ўрганди? Ёки ўғит бўлиб кетаверамизми? Осмон ер билан тенг бўла олмагандай, инсон мукаммалликсиз Илоҳга эриша олмайди.

Изоҳ: 11

“Осилсанг баланд дорга осил” мақолининг асосида кўп, ҳали одамлар ўйлаб кўрмаган воқеалар ётади.

Айнан, жисмоний, ахлоқий, руҳий ва илоҳий даражада, энг катта дор, бу илоҳиёт доридир. Балким, Исо пайғамбарни ҳам энг баланд жойдаги баланд дорга осишга уринганлари бежиз эмасдир...

Кечиримнома

Сизлардан каттадан-катта илтимос бизни эшитиб, ўрганиб ҳолимизни тушунасиз, деган умиддамиз. Бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни хафа қилиш, пастга уриш ёки даражаси етарли эмаслигини кўрсатиш эмас. Биз ҳеч кимга, яъни динга, фалсафага, олиму уламоларга дарс беришни мақсад қилмаганмиз, фақат шундай илм, даража мавжудлигини уқтириб ўтмоқчимиз, холос. Албатта, кўпчилик ушбу тизимни билган билмаган ҳолатда ўз ичидан ўтказади ва фаҳмлай олади, лекин ички ва ташқи нафс, жамиятий масъулият, хизматчилик уларни тўхташга, қарши бўлишга мажбур қилади. Илоҳий даражадаги билан курашиб бўлмайди. Кўрқитмоқчи эмасмиз, лекин Илоҳ ҳам пайғамбарларга “уларга айтиб қўй” деганини эслатиб ўтмоқчимиз. Яхшиси бетараф қолинг

Манманлигингиз, ўзбошимчалилигингиз, мансабингиз ўзингизга ҳадя, лекин тушуна олиш, эшита олиш, ихлос қила олиш, бизнинг замонимизда олтину-олмосдан ҳам қиммат бўлиб кетган.

Ўзбошимчалик, билағонлик, ақлдонликни тўхтатиш учун Илоҳ янги, юқори бир даражани Сизларга инъом этсин. У улуғ ва мавжуддир.

Изоҳ: 12

Исо пайғамбар айтади “Менинг отамдай мукаммал бўлинглар”. Кимни назарда тутаётгани бизга маълум, лекин қайси мукаммаллик ҳақида сўз юритгани, бизни ўйга солади, тўхтовсиз ўз устимиздан ишлашга, руҳий баркамолликка эришишга ва ниҳоят Илоҳ дийдори ва қувватидан бахраманд бўлишга ундайди.

Изоҳ: 13

Бир куни таксига ўтирсам, ҳайдовчи менга гап отди:

– “Биламан, сиз “Қатрон” мукаммаллик мактабидансиз. Кимни ўзи тайёрлайди шу маскан” деб кулгандай қилиб қўйди.

– “Одамни...” деб жавоб бердим.

Ҳайдовчи бир неча дақиқа жим турдида, менга бошқача қараб кулиб юборди.

– “Қойилман, ҳозир ҳақиқатдан одам зоти камайиб кетди. Ҳамма касбларни тайёрлайдиган жой кўп, лекин одамни эмас. Раҳмат сизга мендай гап билармон одамни мот қилдингиз”.

Изоҳ: 14

Ҳайвонлар нафси инсон унга берган озуқа билан чекланади ва минг интилмасин барибир уларни тўхтатиш мумкин.

Инсонлардаги дунёвий нафс ҳам чекланган. Ўзидан ортиқчасини истеъмол қилолмайди ёки маблағи етмайди, хасталанади, қамалади ва ниҳоят ҳаётдан кўз юмади.

Диний, руҳий нафс энг хавфли жараён ҳисобланади, агар инсон унинг қамалига тушса. Улар озуқа, дунёвий нафсдан ташқари “улуғ” ниятларни истаб қоладилар. Давлат тепасида бўлишлик, яккаҳокимлик, барчани ўз “қонунларига” аёвсиз бўйсиндириш, бир қолипга солишга интилиш, ўзини, қолаверса пайғамбар, ҳатто Худо дейишдан ҳам қайтмаслиги рўй беради. Бу олий нафсдир.

Ер юзидаги одам ҳаётининг учинчи, информацион-ахборий даври ўтиб бормоқда. Ҳали ҳам инсоният бойлик, ҳудуд, дин, фалсафа, нафс, сиёсат жабҳаларида тўхтовсиз келишмовчиликлар, жанжаллар, урушу-ғалаёнлар саробида ҳаёт кечирмоқда ва ҳали ҳам ўзининг кимлигини, нима учун яшаётганини, асосий марра қаерда ва кимда тугашини ўйлаб кўрмаяпти.

Изоҳ: 15

Нима сабабдан дунёвий нафс кучайиб бормоқда? Бунга асосий сабаб инсон тафаккурининг сусайиши бўлса, иккинчи томондан нафс борасидаги мусобақалар глобал, давлатлар аро, жамиятлар, оила ва ниҳоят шахслар ўртасида кучаймоқда. “Мен сендан камманми?” шиори одамлар ички дунёсини бузиш билан бир қаторда “кўролмаслик” хислатларининг кучайиши, бир-бирига нисбатан анти информацион, яъни баъд дуолар орқали таъсир қилиш русумга айланмоқда. Бундан салбий информацияларнинг фазода, атрофимизда кўпайиши инсон организмига нафақат ёмон таъсир кўрсатади, балким жамият равнақи, оила бахти, шахс келажагининг томирига болта уради.

Инсонни бир тил, бир фалсафа, бир илоҳий вужудгина ҳамма нотинчликлардан бартараф этишга қодир. Бу Илоҳ борлиғига, қувватига, нурига интилиб яшашдир. Инсоннинг энди саробда- иллюзиядан реал-очиқ таффакурга чиқмасдан иложиси йўқ.

Замонамизда ҳамма нарса муҳайё, исталган дунёвий нарсага эришса бўлади, лекин борган сари унинг соғлиги, ҳаёт-тарзи, бахти ёмонлашиб бормоқда. Пулга, бойликка умрни сотиб олиб бўлмайди, чунки умрнинг асосини бошқарувчи инсон эмас ва унга берилган тана ичидаги вужуднинг эгаси бошқа, бошқа ерда кузатиб бошқариб турибди. Бу мангуликни яратувчи, Эгамлар эгаси, Тангрилар тангриси, Ҳақ, Яратувчи-Илоҳдир. Кўзни, қалбни, вужуд тафаккурини очиш пайти келди. Ҳеч нарсага, ҳеч кимга ишонмаслигингиз мумкин, лекин Унга, Илоҳга ишонишга, бўйсунишга мажбурсиз, ҳатто ўзингиз билмаган ҳолда!

Тилимиз нимани сўйлашдан қатъий назар,нафсимиз истаклари шайтондан бўлса ҳам барибир ерни, осмонни, борлиқни бошқара олмайсиз. Сабаби, Усиз, Илоҳсиз, сиз ҳеч ким эмассиз. Ҳатто,оилада, хотину эрларингизга, болаю набираларингизга ҳам сўзингиз ўтмайди. Ўтса ҳам вақтинча бўлади. Сизнинг бу дунёдан кўз юмганингиз билан, Сиз тезда унутиласиз, салтанатингиз вайрон бўлади. Айнан сиз Илоҳни танимаганингиз учун ер юзида бузғунчиликни яратиб кетасиз ва унинг оқибатида бошқаларни ҳам саробга киргизасиз.

Энди шулар ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қиламиз.

Илоҳ даргоҳида вужудингизни яратинг ва уни қувватлаштиринг.

Биз ўғил-қиз болаларни бир умид билан вояга етказамиз. Келажакда бир яхши инсон бўлиб, авваламбор ватанга, халқга, оилага хизмат қилсин, қолаверса бизга қариганимизда нафи тегиб, тез-тез ҳолимиздан хабар олиб турсин, деган ниятларда дунёга келтирамиз. Албатта, очиғини айтиш керак, бизда уларга нисбатан режамиз, нафсимиз кўзда тутилади.

Хўш, энди, кенгроқ маънода фикрлаб кўрайлик. Илоҳ бизни яратди, барча шароитларни қилиб кўйди. Биз бу дунёнинг ўзида жаннатда яшай бошладик. Барча нафсимиз тўймоқда.

Лекин У учун нима қилаяпмиз? У яратган нарсаларга нима билан жавоб беришимиз керак?! Болангиз сизга ёрдам қўлини чўзмаса, сизни унутса, нималар қилмайсиз... Биз эса Уни фақат тилда, ёлғон дилда эслаймиз, лекин амалиёт йўқ... ... Қолаверса, ишонмай ҳам қўяверамиз.

Айримлар, жаннатни шу дунёда яратдик-ку, Илоҳ қанақа жаннат қилиб бериш мумкин?!, дейишдан ҳам қайтмайди.

Устозларим айтишар эди. “Замонлар келиб олган бепул нарсаларга ҳам тўлашингга тўғри келади, шунинг учун доим қарзсиз юргин”.

Биз Унга қарзимизни қачон ва қай усулда тўлаймиз. Наҳотки, У шунча нарсаларни енгил бериб қўяди-да, биздан ҳеч нарсани талаб қилмаса...?!

Асло бундай эмас. Фақат илоҳиёт даражасида бу масалаларнинг фаҳмига етиш мумкин...!

Инсоният имкониятида техника-компьютер пайдо бўлиши, унинг информацион даражасини, қизиқишини, интилишини ўзгартириб юборди. Одамлар дунёвий илм-фан, техника-технология, нафсий ихтироларга берилиб кетиб илоҳий илмдан, илоҳий тафаккурдан узоқлашди. Бизнинг тафаккур, фаҳм даражамиз борган сари пасайиб, юпқалашиб бормоқда. Бу эса инсоният жамиятининг инқирозига учраши билан тенгдир. Ҳақиқий дин, Илоҳ томонидан юборлиги китоблар тезлик билан узоқ тарихда қолиб кетмоқда.

Бунинг сабаби одам даражасининг пасайиши, уларни тушуна олмаслиги ва улардан нафсий фойда ололмаслигидадир.

Хўш, унда нима қилиш керак? Шу билан Илоҳ унутилиб ёки фақат тилимизда шиор сифатида ишлатиб қолаверадими ?!

Илоҳий китобларнинг пайғамбарларга бериши инсонни маълум бир даражага кўтариш мақсадида амалга оширилди. Бундай тафаккур даражасида, илоҳиёт мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш кўзда тутилади. Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки, илоҳий китоблар борлиқдаги барча илму-уммони , махфиятни акс эттирмайди. Улар фақат йўналиш ва ички ишончни ҳосил қилиш учун мўлжалланган ва ахлоқий тамоилларни ўрнатишда асос бўла олади.

Информацион-ахборий замонда илмли бўлиш ҳали ҳеч нарсани англатмайди, чунки у ҳужайра даражасида эмас.

Хўш, инсон илоҳий китоблардан ташқари илоҳий хабарлар мавжудлигини билмаса, нима қилиши керак?

Эътибор беринг, компьютер орқали шу ерда туриб Франциядаги хабарни бир зумда олишга қодирмиз. Демак, ушбу ахборот кўринмасада, сезилмасада у мавжуд.

Демак, илоҳий хабар ҳам атрофимизда бор ва у доимий бизнинг фаҳмлаб уни қабул қилишимизни кутмоқда.

Нима керак?! Мукаммаллик, инсон вужудидаги мукаммаллик!

Инсон эфир бўшлиғида компьютер сингари хабарни қабул қилиб, унга ишлов бериб, амалиётга айлантира олиш қобилиятни яратиши керак.

Бунинг учун инсон илоҳий илҳом даражасига кўтарилиши лозим.Шундагина шахс Илоҳдан тўғридан-тўғри ҳақиқий, воситачисиз ахборотга эга бўла олади.

Айнан Илоҳ биздан шу жараённи, даражани талаб қилаётир. Биз эса, ҳали туғилмаган наварамизга уй қураяпмиз, бойлик бўйинтуруғига илиниб яшаяпмиз, чунки бизнинг даражамиз, бизнинг тақдиримиз шу ва уни ўзимиз ўз қўлларимиз билан яратмоқдамиз.

Охирги пайтларда “илоҳий” иборасини ишлатиш русум бўлиб бормоқда. “Илоҳий мусиқа”, “илоҳий тафаккур”, “илоҳий асар” каби сўзлар қулоққа ножўя эшитилади. Илоҳ маъносини билмасдан ушбу даража ҳақида гапириш умуман тўғри эмас. Аллоҳ инсон вужудида илоҳий тизимни яратиб қўймаган. У тайёр ҳолда мавжуд эмас. Унга инсон мукаммаллик йўлида узоқ даврлар машаққат чекиш орқали эришиб, ўз вужуди ичида яна бир вужуд, яъни илоҳий вужуд яратишнинг эвазига эришиш мумкин.

Ҳали инсоният илоҳиёт жараёнига етиб келмаган.

У руҳий олам, руҳий ҳолат даражасида ҳукм сурмоқда.

Илоҳий ахборотни, даражани инсоният Илоҳдан келаётган илоҳий қувватни қабул қила оладиган вужудни ярата олсагина илоҳий асар, мусиқага эга бўлади. Аслида бундай ихтиролар лозим ҳам бўлмайди.

Изоҳ: 16

Кунига менинг қабулига 100 дан ортиқ даволанувчи киради. Эндиликда улар орасида қизиқ тушунча пайдо бўлган.

“Мен Аллоҳга ишонаман, лекин динда эмасман. Уни қалбим билан сезаман ва У билан суҳбат қураман” деганлар.

Бу қандай ҳолат? Инсон тафаккури даражаси юқориландими ёки воситачилардан чарчадими? Менимча иккаласига ҳам асос бор деб ҳисоблайман.

Европада дин яхшилик, тўғри ҳаёт тарзи билан алмаштирилмоқда. Ҳеч қандай дин жамиятда қабул қилинмайдиган ҳолга айланиб бормоқда. Ҳатто замонавий луғатлардан “God” сўзи олиб ташланмоқда.

Минг афсуски, одамзод ташқи мукаммалликка берилиб кетмоқда. Илм савияси фақат нафсий, яъни фойда келтирувчи тизимга кириб бормоқда. Донишмандликка, илоҳиётга интилиш ўчмоқда. Одам зоти робот механизмига айланиши муқаррар далолатга йўрилмоқда. Албатта, бу узоқ вақт давом этувчи воқеа эмас. Ҳаммаси ўзгаради...

Жамиятимиздаги тинчлик ва фаровонлик нафақат иқтисодий ва ижтимоий равнақни таъминлаши, балким жамият миқиёсида тафаккурнинг, шахснинг Илоҳдан оладиган илҳоми ва қуввати учун маъқул шароит яратилмоқда. Фақат қоринни тўйдириш билан ақл, қалб, мовий танани рози қилиб бўлмайди, чунки уларга бошқа озуқа лозим бўлади. Бундай озуқани шахс фаҳм-фаросати, тафаккури орқали излаб топиши керак. Тўйган қорин бир кундан кейин барибир оч қолади, лекин озуқага тўйган тафаккур ўзгармайди ва оламни бошқара олади.

Кечинмалар: Унутилиши лозим бўлган ахборотлар

Узоқ вақт ўзларини профилактика қилувчилар ва даволанувчилар менга саволлар беришади: 41 йиллик табиблик даврингизда бир марта ҳам ўзингизни жарномада реклама қилмадингиз, бунинг сабаби нимада?

- Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчидан, энг яхши реклама, бу тузалиб кетган бемордир. Ундан кучли жарномачи топилмайди. Иккинчидан, рекламасиз ҳам даволанувчиларнинг кети узилмайди ва талаб қилувчилар сони фақат кўпайиб бормоқда. Учинчидан, табобат тизимини реклама қилиш, унчалик яхши иш эмас, чунки тасодифий инсонлар, яъни ихлоссизлар келиб қолишлари мумкин.

- Айтингчи, реклама йўқлигидан Сизга асосан оғир, кўп жойлардан қайтган, умидсизликка тушган, ҳатто ўлим тўшагида ётганларни олиб келишади. Сизнинг даражангизда, бизга маълумки, ким яшаб, ким эса вафот этишини аниқ биласиз, лекин сиз ҳеч кимни қайтармайсиз. Бунда бир жўнлик борми?

- Биласизми, 41 йил ичида 10 млн.дан ортиқ одамларни қабул қилдим ва бир ҳодиса менинг фикримни ўзгартириб юборган. Ҳали ёш эдим, бир жуда оғир беморни олиб келишди. Уни кўриб дарров хулоса қилдимки, ҳаёт берилмаган, ҳатто улар менинг олдимдан чиқиб кетганларида ёзган ташхисимни йиртиб ташладим. Кўзларимга ишонмас эдим, 3 ойдан сўнг ўша бемор ўз оёғи билан кириб келиб раҳматнома айтиб кетгандан кейин тушундимки, мен ҳам ҳеч ким эмас эканман, ҳаммасини Оллоҳ ҳал қилар экан.

Бундан ташқари, ҳар қандай инсон у дунёга кетишдан аввал мовий танани тозалаб, покланиб кетмоғи лозим. Айнан шу вазифани ўзим бажаришга ҳаракат қиламан, чунки ҳали у дунёда ҳаёт давом этиши муқаррардир.

Қолаверса, инсоннинг бир кунлик умрини чўза олиш катта бир ишдир. Хаста шу давр ичида Илоҳни эслайди, ўтган ҳаётини қолипга солиб кўради, хатоларини тушунади, тавба қилади ва яқинларига фойдали маслаҳатлар бериб кетади.

- 41 йиллик фаолиятингизда жамиятдан, одамлардан ёрдам сўраб улардан фойда кўрганмисиз?

- Тўғриси, нолишни, ёрдам сўрашни ёқтирмайман, чунки одамларнинг ўзи ёрдамга муҳтож.

- Яна бир, унча яхши бўлмаса ҳам бир савол берсак. Нима учун 2007 йилдан 2014 йилгача Сизни матбуот, давлат органлари таъқиб остига олиб ушбу даврда 10 марта судлашди, бир марта қамашди, лекин сиз томондан уларга нисбатан ёмон хулоса қилмадингиз ва кичик тарзда бўлсада ўз фаолиятингизни давом эттиравердингиз?

- Гапирсам гап кўп, лекин ундан фойда кам. Ҳамма нарсага сабабчи, Ивлевадаги мен томондан сотиб олинган боғчадир. Ўша даврдаги “зўравонлар” уни тортиб олиш мақсадида мени айблашда ҳудуди, мақсади, важи қолмади. Мақсадига эришишди, лекин у “қизга” ҳам боғча тақдир қилмади. Хулоса қилдик, шунинг учун улар “бошқа” борлиқдаги йўқликка йўл олдилар.

- Мана энди давр ўзгарди. Балким, энди ниятларингиз амалга ошар, янги президент, катта ўзгаришлар қилишаяпти. Балким...

- Тўғриси, менинг ёшимда катта планлар, ниятлар қилиш тўғри эмас. Ундан ташқари, менинг даражамда бирор нарсани сўраш, илоҳий туйғулардан узоқлашиш, деб ўйлайман. Ҳамма ўзига омон бўлсин! Менга ёрдам берувчи зот маълум...

Эрталаб турсак, қуёш чарақлаб турган бўлса, демак дунё ҳали яшаяпти. Биз нафас олаётганимизни сезсак, демак биз ҳали яшаяпмиз. Бу қандай бахт эканлигини англаб етиш, Илоҳга шукроналар айтиш бизнинг даражамизга ва тафаккуримизга боғлиқдир. Яратувчи-Илоҳга интилинг, мукамаллик Сизни кутмоқда. Ижобий амаллар, ибодат, илоҳий зикр Сизларнинг ҳамроҳингиз бўлсин!

Илоҳиёт масканига, илоҳиёт оламига хуш келибсиз!

Махфий илм, ибодат ва илоҳий оламни тилаб қолувчи,
Нуру Нурсафардий.
Ла илаҳа иллаллоҳ!

Юклаб олиш учун файллар

Босиб чиқариш учун PDF (A5) 345.57 КиБ | Юклаб олиш

Ўқиш учун PDF (A4) 245.29 КиБ | Юклаб олиш