Ички ва ташқи кўринмас унсурлар билан махфий суҳбат

(илоҳий илҳом самараси)
Тошкент – 2010
Нуру Нурсафардий
Мақолалар Нашр йили: 2010 Жойлаштириш вақти: 17.03.2018
Бисмиллахир роҳманир роҳим

Оламлар ва бутун борлиқнинг ҳокими, мавжудодлар ҳукумдори, яратувчанлик, буйрукдорлик ва амалдорликни ўз зиммасига олган ва дунёни бешик каби тебратиб турган ягона илоҳимиз, сенга ҳамду санолар, мақтову ижобатлар бўлсинким, бизни, инсонни ўз хизматингни дариғ тутмаган ҳолда, яратиб унга жон, амал ва соғлик бердинг, алҳамдилиллоҳ. Унинг танаси атрофида туганмас унсурий қувватларни ва озиқларни дўст- душман сифатида жойлаштириб қўйдинг. Неки яратган борлиғингдаги мавжуд унсурларни, оламларни митти шаклда инсонга киритдинг ва уни оламларнинг бир ойнаи жаҳон миқиёсида ўзига бошқариш учун қулай ҳолатга келтирдинг. Ўн саккиз минг оламни одам ичагида кўзга кўринмас, олимлар илмига тушмас жонзод шаклида амалга оширдинг. Улар орқали инсон тафаккур даражасини белгиладинг. Микрофлораларни бойитиш эвазига пайғамбарларни, қондаги сийдикни камайтириш орқали авлиё-ю анбиёларни, қонни янада юқори даражага кўтариш эвазига олиму саҳобаларни, донишмандду оқилларни одамлар ичида нозил қилдинг.

Тўрт унсурни

Сув, темир, дарахт ва оловни яратган оламингдан олиб инсон танасига сув, қон, мижоз ва хужайра миқиёсида киргиздинг, уларга ахборий қувват бериб одамни оламлар миқиёсида мувозанатга келтирдинг. Унга ижобий ахборот бериш билан бир қаторда синов, жазо ва тавба сифатида, хуружий хабарни ҳам, ҳам дўст, ҳам душман қилиб қўйдинг.

Сен учун барча хабарлар баробардур, чунки сен яратувчи ва мутлоқсан.

Тўрт унсурдаги мувозанатнинг бузилиши ёки хуружий хабарларнинг кўпайиши инсон ичида ва ташкарисидаги қувватларда хасталикларни келтириб чиқаради. Ички аъзолардаги оддий кўзга кўринмас салбий ўзгаришлар унинг ташқи қиёфасига, ҳис- туйғуларга, психологиясига кучли таъсирини кўрсатади.

Сенинг изнинг ила тўрт унсур даражаларини ҳаёт даврида бирма-бир босиб ўтади.

Сув даражаси, она қорнида, Сенинг муҳофазангда ўтади.

Қон даражасида, инсон вояга етади, ақл идрокка эга бўлади. Сендан узоқлашиб ўзликни ҳис эта бошлаб, нафс кучаяди.

Мижоз (лимфа) даражасида одамда тафаккур ва мукаммаллик пайдо бўлади. Сенга интилиш кучаяди. Яхши-ю ёмонлик, фаҳм-фаросат унсурлари намоён бўла бошлайди.

Ҳўжайра даражаси, сенга қўшилиш даражасидир. Тақдирга тан беришдир. Сенинг мавжудлигингни ақлан ва тафаккуран сезади ва сенга руҳан қўшилади.

Инсон тақдирини Илоҳ белгилайди, ирсий қувват олиб боради. Одам эса уни ё, ижобий даражага ўзгартиради, ёки тафаккур даражаси етмаслиги эвазига муқим ҳолда қолдиради.

Илоҳни танишдан олдин, ўзликни, ички оламни танимоқ даркор бўлади. Инсон жисмоний ҳолатда митти олам бўлса, мукаммал руҳий ҳолда буюк оламдир.

Оламларнинг олами ичимиздадир, Илоҳнинг қувватлари ҳам ичимиздадир. Фақат мукаммалликгина ушбу оламларни, қувватларни танишга, ҳаракатга келтиришга, уларни амалиётга тадбиқ этишга олиб келади.

Эй Илоҳ, мукаммаллик соҳиби, бизга яқинлигингни, баркамоллик берувчилигингни дариғ тутмагин.

Сенга бўлган хитобимни, илтижойимни даражамга мослаб қабул этгин. Танам ичидаги унсурларни, даражамни мукаммалликка ундовчи қилиб ўзгартир.

Ўзимдаги ва ташқаридаги 7 танамни ўзимга ижобий хабарларни берувчи қилиб мослаштир.

Улар орқали сендан келаётган қувватий ахборотни кучайтириб, кундаликдаги ҳаётий амалиётим унумли бўлсин ва Сенга интилтирадиган амалларим ва ибодатларим қайтиш чоғида даражамга туғри келсин.

Ичимга кираётган кўринар ва кўринмас унсурларни Ўзинг бошқар.

Мувозанатни аниқлашда мадад бер.. Ичимдаги мавжудодли унсурларни меъёрида ушлаб турган ҳолда, ижобиётни ривожлантирувчиларни кўпайтир.

Мендан юқорида ижобати ва пастга салбиётга кетаётган унсури қувватларни Ўзинг муҳофаза қил.

Яратган оламларингнинг ижобий қувватларини мендан дариғ тутмагин ва уларни менга мослаштир.

Илоҳсан, Маъбудсан, Мавжудсан, Мақсудсан ва Қувватсан.

Барча бандаларингга имкониятларинг тегишли бўлсин.

Оллоҳу Акбар.

Вассалом..

* * *

Валҳамдилиллаҳи роббил аъламин...

Нуру Нурсафардий
* * *

Сўфийлик, бу башариятни мукаммаллик ила Тангрига олиб борувчи инсонийлик фалсафасидир.

Нуру Нурсафардий
* * *

Биз Ҳақ йулида амаллар қилдик ва бу амаллар зоҳирда эзгулик бўлса, ботинда мукаммалликдир.

Нуру Нурсафардий

Юклаб олиш учун файллар

Босиб чиқариш учун PDF (A5) 294.51 КиБ | Юклаб олиш

Ўқиш учун PDF (A4) 203.32 КиБ | Юклаб олиш