Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган: 1 китоб 2-8 бетлар

Эълонлар Жойлаштириш вақти: 06.04.2020

Илоҳийлик сари олға!

Мукаммаликда илоҳиётни, илоҳиётда мукамалликни, борлиқда йўқликни, йўқликда борлиқни изловчилар учун йўлланма

Илоҳий олам даражаси ва манзили сизни кутмоқда

Инсониятнинг пайдо бўлишидан охирги маррага етиши Яратган томонидан олдинда белгиланиб ҳисоб китобига киргизилган.

Унинг танаси, вужуди, борлиғи, руҳи ва илоҳиёти бир-бири билан боғланган ҳолда уларнинг даражаси, етиб бериш манзили, мукаммаллиги инсоннинг ўзига, ҳатти-ҳаракатига, фаҳм-фаросатига, Яратганга бўлган муносабату-интилишига боғлиқдир.

Инсон ичидаги ўн саккиз минг унсурнинг мавжудлиги, 8 километрдан 12 километргача мижоз тизимининг яратиши, кундалик ҳаётида 300 дан 700 миллилитргача янги физиологик қоннинг пайдо бўлиши ва унинг Илоҳ томонидан яратган 8 вужудий таналарини озиқлантириши, қонда сийдик моддасининг кўпайиши ёки камайиши мижозий (лимфа) тизимларининг ижобий ёки салбий хабарлар билан бойитиши ва ниҳоят ҳужайраларнинг бойитилиб ниҳоясига етказилиши ва ҳоказо, бизга маълум бўлмаган ички ва ташқи жараёнлар бари Тангри томонидан инсоннинг мукаммаллик даражасига қараб бошқарилишини ҳисобга олсак, инсоннинг дунёда оддий ёки бахтли, бой ёки мансабдор, ёки ҳукмдор, ёки узоқ умр яшаб ўтишини ўзи билмаслигини англаб етса бўлади.

Изоҳ: 1

Биринчи. Бир инсоннинг қобилиятли ёки омадли бўлишига таъсир кўрсатувчи факторлар мавжуд:

1) йўғон ичакдаги микрофлоранинг бойитиши;

2) қонда ачиган сийдикнинг камайиши;

3) қонга таъсир кўрсатувчи мижоз (лимфа) тизимидаги хабарнинг ўзгачалиги;

4) қораталоқнинг юқоридаги жараёнларга кўрсатилган таъсир доираси;

5) руҳий даражадаги информациянинг ноқолиблиги.

Иккинчи. Инсонда 4 даражанинг мавжудлиги:

1) жисмоний – тананинг сув тизими билан ишлайдиган;

2) физиологик – тананинг қон тизими билан фаоллашган;

3) хабарий, яъни мижозий тизимдаги информация. Аёл кишиларда унинг узунлиги 12 км., эркакларда – 8 км. Шунинг учун ўғил болаларга мустақил тизим 8 ёшдан, қиз болаларга 12 ёшдан берилиши лозим;

4) руҳий – бу одамнинг ҳужайраси билан боғлиқ.

Инсон ўз ҳаёти давомида ушбу даражалардан ўтади. 9 ойдан 11 ойгача – она қорнида, 25 ёшгача – қон даражасида, 80 ёшгача – лимфа ва ниҳоят 80 ёшдан кейин ҳужайра даражасида, яъни ўзга дунёга тайёрлашниш даври.

Учинчи. Инсонда ҳар куни 300 мл дан 700 мл гача янги қон пайдо бўлади. Инсон вужуди, айтиб ўтилгандай, 8 танага эга: жисмоний,физиологик, мовий, астрал, ментал, мавҳум фикрлаш, руҳий фикрлаш ва ниҳоят руҳий ҳолат. Ишлаб бўлган ёки одам танасидаги бутун хабарни олиб тўйган эски қон бошқа унсурларга айланиб юқоридаги таналарга узатилади. Қизиқ, Илоҳга олиб борувчи таналар қоний хабар билан Унга нималарни олиб боради!!? Бу ҳақда кейинроқ...

Тўртинчи. Инсон ҳаётий даврида 3 та ижобий-салбий хабарларга эга бўлади:

1) Илоҳ томонидан берилган тақдир;

2) Ота-боболардан ўтган ирсий хабарлар;

3) Кундалик ҳаётда йиғиладиган хабарлар.

Инсон ҳар бири билан ҳисоблашишига тўғри келади, агар мукаммал бўламан деса, албатта.

Бешинчи. Ҳали инсоният ҳеч ҳам хаёлига келтирмаяпти, қайси даврда яшаётганини.

Бизгача муз даври, тош даври ва ҳоказолар бўлган. Энди қайси давр? Профессор Залманов 20 асрларда ўзининг қайтарилмас, ҳали ҳеч кишига тушунарсиз асарларида, 21 аср бу хабарий (информацион) давр бўлишини ва инсон организми лимфа тизими яъни 3-чи даражага ўтишини айтиб ўтган.

Олтинчи. Тангри инсон тақдирини бир мувозанат ҳолида ушлаб туриши учун одам организмида ижобий ва салбий, яхшилик ва ёмонлик, иссиқлик ва совуқлик даражасини 50 фоизга 50 фоиз қилиб қўйганки, одам ўз даражаси ва хулқ-атвори билан у ёки бу мувозанат тизимини танлайди ва тақдир тизимдан чиқа бошлайди. Илоҳ билдиради: “Сизларни паст ёки юқори даражада кўрсам, йўқликка йўналтираман”. Йўқ бўлишлик, демак бошқа жойда жой топишлик, демакдир. Аммо қаерда ва қай ҳолатда? Нима учун фойдали бўламиз ва ёки фойдасиз нарсага айланадими? Инсоният ўз манфаати ва нафси йўлида саробни яратади ва унга ишониб умрини ва бошқаларнинг ҳаётлирини хазон қилади. Ҳа, бу ҳам Илоҳ режасига кирган. “Сизларни ерга ўғит қиламан, ҳатто руҳларингиз ҳам ўғитга арзийди”. Ана сизга ҳақиқат! Одамлар у дунёни орзу қилсалару , Яратган уларга ер юзидаги йўқликни ваъда қилса. Яна бир томондан, балким, биз шунга арзиймиз.

Бизга кимдир , кўрмаганмиз, эшитмаганмиз, ҳис қилмаганмиз, лекин ер юзини ватан қилиб берган ва бутун борлиқ шароитини яратиб қўйган, умуман олганда , Яратган ҳозир ўзи керакми? Нима ҳам қилиб берарди. Ўзи 3 та машинам бўлса, нима 4 чисини берардими?! Уни эслаш, ибодат қилиш даври ўтиб кетаяпти. Моддий олам инсониятни қамраб олмоқда ва ўз домига тортмоқда. Балким, бу ҳам Тангрининг режасида бордир...

Устозим айтарди “Ҳаммани ҳам тўғри йўлга қўйиб Илоҳга интилтираверма, ўзингга у ерда жой қолмаслиги мумкин, у даргоҳ ҳам чекланган”.

Мана энди асосий мақсадга келайлик. Унга ва унинг келажак даргоҳларига ишонганлардан ишонмаганлар кўп. Ишонаман, деганларнинг ҳам қалбида ихлос йўқ, амал йўқ. Ишонадиганлар амалда ва ибодатда юрганлар ўзини шу йўлга атаганлар нима қилсин?! Ибодатда юриб ўзларини Тангрига бағишлаган ҳолда бу дунёдан ўтишлари керакми ёки бошқа йўл ҳам мавжудми?

Ер юзининг яралиши , одам зотининг пайдо бўлиши ва сўнгра ундаги ҳаётни тартибга солиш учун Одам а. с ва Ҳаво момоларни фалсафий ҳаёт кўришлари учун юбориши, кейинчалик кўпхудолик даври ва ниҳоят ўзига бутунлай бўйсиндириш мақсадида дин тизимларини пайғамбарлар орқали йўлга қўйиши инсониятнинг мукаммаллик томон интилишига белги беради. Хўш, нега энди инсоният моддий тизимини ўзига раво кўриб, ўзининг Яратганини унута бошлади.