Ер куррамиз кимларга керак бўлиб қолди? Биз ўзимизга керакмизми?

Эълонлар Жойлаштириш вақти: 16.04.2020

Тошкент 2012 йил.

Ушбу лавҳа матни 30 жилдли «Нурсафардийя илоҳий фалсафаси» асаридан олинган, 14 жилд

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Дедимки, олам яралгандан буён унинг сиру синоати Илоҳдан ўзга мавжудодга маълум эмасдир. Моҳиятни Илоҳдан ўзгасидан ахтармоқ бекор эканлигини Яратганни фаҳмламоқ ва ибодат саройида қалб шуури билан ўзликни топмоқ, тараққиёт даврида энг муҳим муаммоллардан бири бўлиб қолди, десак хато қилмаган бўламиз.

Англамоқ фасли келганини англамоқ лозимлигини англамоғимиз лозим. Демакким, англамоқ ҳақида гап кетар экан, бу ҳолат тафаккуримиз нишонасининг ижобий белгиси, десак хато қилмаймиз... Дунёнинг моҳиятига токи қалбимиз пардаси кўтарилиб, нафсимиз хасталикларидан қутулмас эканмиз, зинҳор англамасмиз. Дунё сирдир. Оламнинг пайдо бўлиши ва замин бағрида илоҳий фалсафаларнинг вужудга келиши орқали ўзликни англаш тушунчаси онгли хилқат, яъни инсониятни кўпдан буён ўйлантириб келади. Хўш, минг йиллар давомида замин кўксида яшаб келаётган инсониятнинг тараққиёт давридаги бугунги аҳволи қандай?

Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, илоҳий фалсафаларнинг вужудга келиши оқибатида она замин муҳити бир мунча мусаффо эди. Тараққиёт даври ўн тўққизинчи асрдан кейинги даврни ўз ичига олган бўлса, яқин ўтган юз йилликлар оралиғида айнан илоҳий фалсафаларнинг бир мунча чекингани оқибатида инсоният хилқати ҳалокат ёқасига келиб қолганини фаҳмламоқ унчалик қийин эмас. Инсоният кашф қилган сўнгги йиллардаги тараққиёт аслида кимга қарашли? Нега инсоният ўзи яратган тараққиётга ўзи қул бўлиб қолди?

Моҳият ва мантиқ қаерда? Шу ўринда фикрлайдиган бўлсак, она заминни, яъни куррамизни йўқ қилмоқчи бўлган кучнинг моҳияти қаерда яширин?

Инсоният тараққиёт этагидан маҳкам тутган ҳолда илоҳий узлигидан айрилиб нимага эришди?

Саволлар чексиз. Жавоб эса мавҳум.

Инсоннинг вазифаси нимадан иборат? Инсоннинг вазифаси инсонийлик амалларига риоя қилишдан иборат. Инсонийлик вазифаси нима? Инсонийлик вазифаси бу ўзликни англашдир. Ўзликни англаган инсон ўзлигида туради, ўзи яшаб турган оила, жамият, ватан, замин, борлиқ ва умуминсоний қадриятлардан тортиб, илоҳий илмларгача қадрлайди. Ўзлигини англаган инсон инсонга қурол кўтармайди. Унинг онгидан неки ёмонлик ва нафсий хасталиклар бўлсин тамоман ўчиб, чинакам одамийликни ихтиёр этади. Ўзликни англаган инсон заминни асрайди. Оламни асрайди. Инсониятни, ўзи яшаб турган борлиқни асрайди.

Бугунги инсониятнинг ижобий хусусиятлари кўпроқми ёки салбий?

Ўзингиз бир хулоса қилиб кўрингчи. Замин бағрида яшаётган инсоният нега бу қадар ёвузлашиб кетди? Нега одамлар бир-бирларини қул қиладилар? Нега бир-бирларини сотадилар, ўлдирадилар, хиёнат қиладилар, ҳасад қиладилар, манманлик қиладилар, жаҳолат қиладилар. Нега? Бугунги инсоният ўз-ўзини ҳалокатга олиб бораётган карвонга ўхшаб қолди. Бу карвоннинг бошида, уни тортиб кетаётган механизм бу нобоп тараққиётдир. Нопоб тараққиёт ниманинг эвазига вужудга келди? Нафснинг. Инсоният нафсга берилгани учун ҳам унинг сароб неъмати орқали мусаффо заминни қўлдан бой бермоқда. Энди моҳиятни излаб кўрайлик. Бу хасталикнинг замири қаерда?

Инсониятга Илоҳ томонидан ўзликни англаш тушунчаси берилган. Бу тафаккур деб аталади. Тафаккурга эга инсон нафақат ўзини мукаммаллиги, балки инсоният тақдири ҳақида қайғурадиган, она заминни мусаффо сақлашга бел боғлаган илоҳий бир хилқат ичидаги комил кишидир. Илоҳий неъмат бўлган замин кимники? Инсониятники. Лекин инсоният заминники бўлмай қолганини англаяпмизми? Инсоният замин ўзиникилигини унутган ҳолда унинг тақдирига бутунлай бефарқ қараётганини англаяпмизми?

Ана шу ердан моҳиятни излаймиз.

Инсоният нега ўзи яшаб турган заминга ёвузларча муносабатда бўлмоқда. Инсониятнинг бир-бирига қарши курашиб ҳалок этиши, бу гуноҳ аслида. Битта заминда яшаб бир хилқат мавжудоди нимани талашмоқда?

Мусаффо муҳит заҳарланмоқда, табиатга озор етмоқда, заҳарли тутунлар азон қатламигача етиб борди. Инсоният ўзини ўзи химиявий, ядро ва бошқа қирғин қуроллар билан бир-бирини йўқ қилмоққа ҳозир турибди. Тараққиёт пайдо бўлди-ю, ҳаммаси чаппасига кетди. Бугунги инсоният ҳамиша хавотир билан яшайди.Эртага нима бўлади?

Ҳаммаси кундай аён, агар аҳвол шу даражада кетса, ҳалокат бўлади. Бунинг сабаби нимада, - деганда бир сўз билан инсоният ўзлигида эмаслигида деб айта оламиз. Инсоният ўзлигини англатувчи тафаккур тараққиётидан жуда олислаб кетди. Инсоният бу ҳақиқатни тан олиши керак.

Аслида инсоният нима? Инсоният бу бажарувчи механизмдир. Бу механизмни фақатгина ўзлик билан ишлатмас эканмиз, она замин ҳам борлиқ ҳам бой берилади.

Тараққиёт даврида инсоният қандай механизм орқали бошқарилмоқда?

Инсоният тақдирида ўн тўққизинчи асрга қадар тараққиёт деган унсур битилмаган эди. Ўтган бир юзу эллик йил давомида инсоният тараққиёт механизми босқичини яшин тезлигида босиб ўтди.

* * *

Кутилмаганда пайдо бўлган нобоп тараққиёт замин қўйнига вабо сингари тарқалиб инсонлар устидан геноцит сиёсатини юргизди.

Куррамизга аслида ким хавф солмоқда? Биз инсониятни бажарувчи механизм, дедик. Инсон ўз онгига қандай туйғуни киргизса, уни ўша туйғу бошқаради. Масалан, кимдир ҳасад ва манманлик касалига йўлиққан бўлса уни айнан ҳасад ва манманлик бошқаради. Агар кимдир инсонийлик туйғуларини онгига киргизса, уни айнан илоҳий бир комиллик неъматлари бошқариб ҳамиша ўзлигида туради ва ўзини англайди. Одамийлик касб этади. Нима рўй берди аслида?

Аслида инсоният аввало ўзлигини англамади. Бунинг оқибатида инсоният фақатгина оддий механизм сифатида қолди ва бундан фойдаланган ўзга галактик мавжудодлар тайёр механизмларга ўзларининг технополитик ҳужумларини бошлаб юборишди. Аслида Илоҳ бизга ўзликни англашдек мусаффо бир йўлни берган эди. Инсоният уни ҳеч иккиланмасдан иккига бўлиб юборди. Ижобий ва салбий. Бундай ҳолатлар орасида инсониятнинг ўзи аросатда қолмоқда.

Англамоқ лозимки, Илоҳнинг яратган коинотида технократик қувватга муҳтож вужудли галактикалар мавжуд. Улар ана шу қувватни айнан ўзлигини англамаган тайёр механизм инсониятдан олмоқда.

Агар инсоният бошка галактикалардаги ҳаётни кашф қилса ҳеч қачон ўз қонунини уларнинг онгига сингдиролмаса керак. Чунки уларнинг тараққиёти инсоният тараққиётига қараганда минг йиллар олдинда бўлиши мумкин.

Лекин ўзга мавжудодлар бу жараённи қойилмақом қилиб уддалашди. Улар инсоният онгини истаганча ўз режаларини киритмоқдалар. Бунинг оқибатида инсоният ўзлигидан бутунлай айрилгани туфайли ҳам ўзи яшаб турган оламни харобага айлантирмоқда. Бундай аянчли сиёсатни эса юқорида турган ўзга галактикалардаги вужудли мавжудодлар бошқармоқда.

Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Сабаб инсоният Илоҳ қонунларини бузди ва ўзидан бошқа салбий қувватларга тўла галактикалар ҳужумига йўл очиб берди. Улар ўз Илоҳини унутган инсониятдан самарали фойдаланиб аёвсиз бошқармоқда. Мақсад эса коинот бағридаги жажжигина заминимизни ҳалокатга йўлиқтириб йўқ қилишдир.

Аслида уларга инсоннинг ўзи эмас, айнан уларнинг инсоният онгига киритган махфий информациялари орқали вужудга келган тараққиёт қуввати керак. Шу билан биргаликда техникадан чиқаётган салбий атмосферани булғовчи маҳсуллар уларга фойда келтирса, заминни ва инсониятни экологик инқирозга учратади.

Алданиб қолган инсоният эса техникадан ўз нафси учун ва бировлар устидан устун бўлиб манманликка берилган ҳолда ўз ғолиблигидан хурсанд бўлиб юраверади.

Шу ўринда англамоқ лозимки, инсоният икки эмас, уч томонлама ютқазмоқда.

Биринчидан ҳам техника яратиб, маблағ сарфлаб онг қувватини кеткизмоқда…

Иккинчидан, ўзи яшаб турган замин узра экологик хавф остида қолмоқда.

Учинчидан, тараққиёт ортидан тобора эргашиб Илоҳдан янада йироқлашиб кетмоқда.

Инсоният хилқати Илоҳдан йироқлашгани учун ҳам ўзга галактикалардаги вужудли мавжудодларга йўл очиб бердик. Биз ҳимояни йўқотдик ва салбий қувват тизимларини очилиб кетишига изн бердик. Инсоният тафаккурни ривожлантириш ўрнига салбий тараққиётга эргашиб кетди. Ва муносиб «мукофотланди».

Инсоният ҳали ўзи яшаб турган заминни ўзиники қилиб олган эмас. Тараққиёт инсонияти бошқа кучлар таъсирида ўзини, ўзи яшаб турган оламни ҳалокат ёқасига келтириб қўймоқда. Агар инсоният бошқа кучлар таъсирига тушиб қолмаганда ўзи яшаб турган заминга бунчалар золимларча муносабатда бўлмаган бўларди.

Инсоният ўзлигини англасагина, ўзи яшаб турган заминни асраб қолиши мумкин. Ўзга галлактик мавжудодларнинг мақсади заминни йўқ қилмоқ экан, инсоният бажарувчи робот бўлиб қолмаслиги керак. Бу ҳолат унинг тамоман илоҳсизлигини англатади. Инсоният илоҳий қонунлар тамойилига амал қилсагина борлиқни қутқариши мумкин. Илоҳ заминни яратган ва Илоҳ йўлида турган инсониятни ҳимоя қилиш ҳам Илоҳнинг қўлидадир.

Инсоният Илоҳ миссиясини бажармади. Бунинг оқибатида инсоният бошқа галактикалар планетасида яшайдиган мавжудодлар фойдасига хизмат қиладиган қулларга айланган.

Масаланинг яна бир эътиборли жиҳатини таҳлил қилайлик.

Масалан, кейинги йилларда нега олам миқиёсида иқтисодий инқироз юз берди?

Бунинг асосий сабаби ўзга галактик мавжудодларнинг талаб ва эҳтиёжи кучайган. Масалан, оддий бир ҳолатни олайлик.Оламда шундай инсонлар борки, уларни гавдасидан чўчийсиз. Улар яхши еб ичади, спорт билан шуғулланади. Жисмоний ҳолати мақтовга арзигулик, лекин қувват йўқ. Нега? Чунки қувват юқорига кетмоқда. Галлактик мавжудодлар инсоннинг қувватини сўрувчи вампир мисолдир. Улар керак бўлса инсониятдан баракани олиб қўймоқда. Инсоният қанча ишлаб чиқармасин ўзига етмаяпти. Неъматнинг асосий қувватини улар олиб қўйишмоқда. Нега?

Чунки инсоннинг кўз олдида тортилиб қолган парда ишлай бошлади. Бу манқуртлик пардасидир. Яъни, инсоният нима қилаётганини ва асосий мақсадини унутиб қўйди.

Инсоният хатони иқтисодий инқироздан ахтаради. Аслида бошланғич инқироз тафаккурдан рўй берганини англайдиларми?

Инсониятда тафаккур механизми ишламаса ва у ўзлигини англамаса нима рўй беради?

Биринчидан, иқтисодий инқироз.

Иккинчидан, сиёсий инқироз.

Учинчидан, ҳарбий инқироз.

Тўртинчидан, эпидемик, юқумли хасталиклар инқирози.

Бешинчидан, руҳий инқироз...

Ҳолатни тасаввур қилаяпсизми?

Иқтисодий инқироз сиёсий инқирозни бошлаб беради. Давлатлар орасида низо кучаяди ва ҳарбий инқирозга йўл очилиб қирғинбарот урушлар натижасида эпидемик инқироз бошланади ва инсоният руҳий инқирозга дучор бўлади.

Инсоният хилқати аслида уч даража оралиғида туради.

Биринчидан, нафсий даража, яъни оила ва ўзини ўйлайдиган тоифа.

Иккинчидан, ахлоқий даража, яъни жамиятга хизмат қиладиган ўқимишли тоифа.

Учинчидан, илоҳий даража, яъни умуминсоний қадриятлар йўлида юрувчи тоифалардир.

Бугунги инсоният оиладан чиқиб тафаккур томон эмас, айнан нафс томонга ўзининг биринчи даражасини афзал билган ҳолда қуйи даражада қолгани учун ҳам ўзлигини англаши қийин кечмоқда.

Оллоҳнинг буюклигига шубҳамиз йўқдир. Оллоҳ нега фақат менга сиғининглар, дейди. Чунки инсониятнинг бир кун келиб йўлидан адашиб бошқа унсурлар ортидан эргашиб уларга сиғинганча қуллик исканжасига тушмоғини яхши билган.

Нега Ислом охирги дин ва Муҳаммад пайғамбаримиз охирги пайғамбар деб айтилади? Агар замин яна ўн минг йиллар яшаганида балким яна пайғамбар туғилиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмасмиди?

Демак охират атаганимиз яқин юз йилликлар ичида содир бўлиши мумкин. Охирги дин ва охирги пайғамбар сўзининг моҳияти шунга ишора қилмоқда.

Бугунги инсоният нимага сиғинмоқда. Ниманинг ортидан эргашмоқда? Охиратнинг маъноси нобоп тараққиёт замирида эмасми? Бундай охиратни инсоният ўз қўли билан яратмаяптими?

Ўз қўли билан. Онги билан демадик. Чунки онг инсониятнинг ўз ихтиёрида эмас. Онг нафснинг ихтиёрида. Нафс эса ўзга мавжудодларнинг информацион кашфиётлари орқали тараққиёт маҳсули билан янада кучайди. Бу билан инсоният тамоман ўзлигидан маҳкум бўлиб манқуртлик гирдобида қуллик исканжасига тушди.

Энди нима бўлади?

Тараққиётнинг нобоп кашфиётлари заминни жар ёқасига келтириб қўйган бўлсада, инсоният барибир унинг роҳатидан сармаст ҳолатда турибди. Чунки нобоп тараққиётнинг бундай роҳати ҳали дунёнинг бутунлигича қоплаб олгани эмас. Ривожланмаган давлатлар навбатда туришибди ва улар ҳам важоҳат билан тараққиёт сари интилмоқдалар. Нобоп тараққиёт ортидан пайдо бўлган қирғинбарот қуроллар ўз қурбонини кутиб ётибди.Бундай ажал қуролларини бир кун келиб ишга тушиб кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Давлатлар орасида сиёсий иқтисодий муносабатларни барқарор деб айтолмаймиз.

Бундай ҳолатлар инсониятнинг инсониятга қаратилган ошкора ва махфий ёвузона миссиясидир.

Хўш, биз сўз юритаётган нобоп тараққиёт аслида нима?

Агар биз уларни бирма-бир санаб ўтсак, таъбимиз хира тортиши аниқдир. Масалан,

1-химикатлар,

2-биологик қуроллар,

3-замин кони бўлган нефт ва бошқа бойликларни аёвсиз суриш,

4-табиий ўрмонларни беаёв йўқ қилиниши,

5-нурланишлар,

6-тараққиёт қуллиги,

7-тараққиёт ортидан сиёсий зўравонликни кучайиши,

8-табиий тоза гиёҳлар ўрнига химиявий дори- дармонларнинг кашф қилиниши.

Биологик қуроллар асоратидан мутациянинг рўй бериши.

Компьютер хасталиги, нурланишлар.

Яланғоч маданиятнинг эпидемик тус олиши.

Глобал муаммоларнинг юзага чиқиши.

Иқтисодий рақобат ортидан пала-партиш кашфиёт.

Агар эътибор қилсак, ўтган аср юз йиллигида юз миллиондан зиёд инсон қирғин қилинди. Бу ҳолат табиий ўлимдан мустасно бўлган инсониятнинг инсониятга бўлган аёвсиз муносабатидир.

Биринчи жаҳон уруши.

Иккинчи жаҳон уруши.

Японияда атом бомбасининг ташланиши.

Қатағон қурбонлари.

Афғон урушлари.

Исроил фаластин можаролари.

Африкадаги Сомали урушлари.

Тараққиёт ортидан пайдо бўлаётган табиий ва техник офатлар.

Кейинги даврдаги Ироқ Қувайт урушлари.

Инсоният бир заминда яшаб туриб бир-бирини қирғин қилмоқда. Бу ҳолат нафақат Яратувчимиз олдида, балки ўзга галлактикалар вужудий мавжудодлари олдида ҳам шармандали бир жараённи акс этади. Ўзликни унутиш оқибати инсониятни ана шундай куйга солди.

Тафаккур ва қалб.

Агар бу икки хилқат бирлашса инсоният нималарга қодирлигини биласизми? Заминни ўзидаёқ жаннат яратиш мумкин. Агар тафаккур тараққиёти рўй берганда биз она заминимиздан ташқари ўзга галлактикалар сирини аллақачонлар англаган бўлардик. Тафаккур тараққиёти Абу Райҳон Беруний давридаёқ бошланган эди. Бу жараён Мирзо Улуғбекдан сўнг тўхтаб қолди. Ўтган асрлардаги техник тараққиётнинг шиддат билан ривожланиши, бу юқорида келтирганимиздек, галлактик миссиялар маҳсули бўлиб қолди.

Тараққиёт тараққиёт йўлидан бормади, аксинча нафс йўли ва зўравонлик йўлидан борди. Инсоният бугун тараққиётнинг яширин миссиясига таяниб, ўз атрофида ўралашиб қолмоқда. Яъни у бажарувчи механизм сифатида қандай кашфиёт яратаётган бўлса барчаси фақат ўзини қурбон қилиш режаларидир.

* * *

Агар аниқ фикрлайдиган бўлсак, галлактик мавжудодлар ўз информацияларини инсон онгига киритиб, мавжуд қиёфаларини фантастик равишда киноларда намойиш қилмоқдалар. Улар ўзларини ҳақиқатдан мавжудликларини ҳозирча инсон онгини бошқарган ҳолда кинолар орқали намойиш қилмоқдалар. Ажаб эмас, яқин асрларда ҳақиқий ўзликлари инсониятга ҳужум қилиб қолишса.

* * *

Бу аниқ ҳолат. Чунки улар аллақачон инсониятни ўзларига бўйсиндириб олдилар. Қулдор ўз қўл остидаги қулга осонликча озодлик бермаганидек, улар ҳам инсониятни осонликча қўйиб юбормасалар керак.

Нега?

Чунки бир вақт келиб инсоният ўз хатосини англайди. Тафаккур механизмини ишлатади. Ўзлигини англаган инсон ўз она замини қадрига етиб уни ҳимоя қилиш тараддудига тушади, ўз онгидан қуллик исканжасини чиқара бошлайди ва...

Табиийки бундай озодлик ўзга галлактик вужудий мавжудодларга хуш келмайди. Натижада галлактик можаролар юзага келади. Ўшанда ҳар томонлама тараққиёт топган галлактикалар ҳужумига инсоният бардош бера оладими? Шундоқ ҳам Илоҳдан йироқлашган инсоният нажотни кимдан ва нимадан кутади?

Ягона паноҳ ва асровчи Илоҳ, Илоҳ ва яна Илоҳдир.

Агар инсоният тафаккурни янги даврини бошламаса чинданам ҳозирги инсоният келажак авлодларнинг чинакам қарғишига қолиб кетиши аниқдир.

Инсоният ҳозирги нобоп тараққиёт ортидан келажак авлодга хаста заминдан ўзга ҳеч нарса қолдиролмайди.

Тафаккур ва қалб ҳақида гап кетганда, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу икки хилқат икки олам саодатини обод қилади.

Қалб бу Илоҳга боғланиш бўлса, тафаккур Илоҳни кашф қилишдир.

Инсоният Илоҳни қачон тан олади?

Ачинарли ҳолат шундаки, тараққиёт даври инсониятни ўз ортидан аллақачонлар эргаштириб кетди. Биз севишимиз керак бўлган Яратувчимиз, паноҳимиз, асровчи бир буюк хилқатимиз ортда қолиб ортимиздан ачинган ҳолда қараб қолди. Илоҳ ачинмоқда. Лекин ғазаб қилмади. Илоҳнинг ғазабидан асрасин.

Инсониятнинг ўзи ҳеч нарсага қодир эмас. Тараққиётга ишонган инсоният эрта бир кун ана шу тараққиёт қурбони бўлиб қолиши мумкин. Буни бугунги ва кечаги даврда яратилган қирғинбарот қуроллар мисолида келтиришимиз мумкин.

Нобоп тараққиёт инсониятга нима берди?

Манқуртлик.

Тушкунлик.

Инқироз.

Нурланиш.

Мутация.

Геноцит.

Бедаво хасталиклар.

Мозийга назар ташласак, биргина вабо хасталиги инсоният ҳаётига хавф солган бўлса бугунги таракққиёт даврида спидга ўхшаш қирғин хасталиклар инсониятни бўйсиндириб қўйди. Инсоният ўзи англамаган ҳолда ички органларига яширин хасталиклар омборини ҳозирламоқда.Аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, инсоният хасталиклар турини айнан ўзи кашф қилмоқда. Умуман олганда нобоп тараққиёт инсониятни боши берк кўчага киритиб қўйди. Юксак тараққиёт даврида соғлом ва ёйинки муаммосиз инсонни топиш қийин. Нега? Тараққиёт ривожланган сари муаммолар ҳам ортиб бормоқда. Мана шу ҳолатнинг ўзи тараққиётнинг нотўғри йўлдан бораётганини англатиб турмаяптими?

Нега?

Чунки тараққиёт бор, лекин фалсафа йўқ. Яъни тана бору тафаккур йўқ. Бу ҳолат чинакам роботни эслатади. Бажарувчи механизм. Бошқа ҳеч нарса эмас.

Инсоният фалсафасиз яшаши мумкинми?

Биз фикр юритаётган нобоп тараққиёт инсоният онгидан фалсафани чиқариб ташламоқда. Албатта, бу жараён инсониятни чинакам механизмга айлантирмай нима қилсин. Инсоният фалсафасиз манқуртдир.

Фалсафа ўзликдир. Ўзлик тафаккурдир, тафаккур Илоҳдир. Дунёвий фалсафа инсонийлик амалиётидан иборат бўлса, илоҳий фалсафа ўзликни англаш фалсафасидир.

Бизнинг она юртимиз фалсафаларга бой жаннат замин бўлгани учун ҳам жаҳон афгор оммаси ҳамиша бу юртга интилиб келган. Юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимиз олам илоҳий фалсафалари ривожига муносиб ва юксак ҳисса қўшганлар. Минг афсуски, инсоният мозийнинг илоҳий, мусаффо фалсафаларини унутди. Бунинг оқибатида тараққиёт маҳсули бўлган инсоний инқирозлар юзага келди.

Бизнинг фалсафа умуминсоний қадриятлар қонунига асослангани ва илоҳий тамойиллар асосида вужудга келгани учун ҳам глобал муаммоларга эътибор билан қараб, унинг ечимига бир оз бўлсада ҳисса қўшмоқни мақсад қилади.

Шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардимки, Нурсафардийя фалсафаси умуминсоний қадриятларга асосланган илоҳий фалсафа бўлгани учун ҳам глобал муаммоларга мунособат билдиришни ўзининг шарафли бурчи деб билади. Инсоният дин ва ирқидан қатъий назар барибир фалсафага муҳтожлик сезади. Шу боисдан бўлса керак, дунёнинг турли бурчакларидан бизнинг фалсафага бўлган қизиқишларини ошкора билдирмоқдалар. Нурсафардийя фалсафаси илоҳийдир, лекин диний ишларга аралашмаган ҳолда шариатдан кейинги босқичда турган тариқат, маърифат ва ҳақиқат йўлидан боради. Умуминсоний қадриятларга асосланган Нурсафардийя фалсафаси дин ва шариат удумларини юксак қадрлаган ҳолда илоҳий фалсафа сўфийлик амалларига эътиқоди юксакдир... Нурсафардийя фалсафасининг асоси тафаккурдир.

Тафаккур тамойиллари нима?

Унинг дунёвий амаллари инсонийлик бўлса, боқийлик амаллари илоҳийликдир.

Инсонийлик амалларининг ўзи илоҳийликдир. Тафаккурга эришмоқ йўли қандай кечади. Инсон тўғридан тўғри тафаккур сарҳадига чиқолмайди. Тафаккурга етишмоқ учун қалбни поклаш керак.

Бугунги инсоният қалбида нима бор? Тараққиёт давридаги инсоният қалбини нафс билан тўлдириб ташлагани сабаб ҳам тафаккур йўллари бекилиб қолди. Қалб бу илоҳий оламнинг илоҳий қуввати учун муқаддас маскандир. Бундай гўзал сарой юзига парда тортган инсоният бугунги даврда ўзи яшаб турган ўқз оламини ҳалокат ёқасига бошламоқда.

Нафс хуружи инсониятни ўзлигидан айирган ҳолда қалб механизмини тамоман музлатиб қўйди. Тараққиётнинг эрмак унсурлари инсониятга сохта жаннат ваъда қилган ҳолда уни манқуртлик синдромига дучор қилди.

Демак, қалб нафс худосига бўйсиндирилган экан, тафаккур ҳақида гапириш мумкинми?

Самодан, Илоҳ томонидан инсониятга юборилаётган илоҳий кашфиётлар қаердан маскан топсин. Қувватлар тизими самодан қандай тушаётган бўлса ўз маконини тополмаган ҳолда шундай қайтмоқда. Бу ҳолат билан инсоният эскирмоқда.

Агар гулнинг томирига сув қуйиб турмасангиз, у қурийди. Сув бу гул учун ҳам озуқа ва ҳам қувват. Инсоният озуқани қаердан олади. Илоҳдан. Инсоният ўзи истамаган ҳолда илоҳий қувватдан воз кечмоқда. Ўз озуқа қувватидан воз кечмоқда. Бу ҳолат саратон хасталигига ўхшайди. Инсоният озуқа хоҳлайди, лекин бу озуқани унинг вужуди қабул қилолмайди. Озуқадан қолади.

Бунинг сабаби нафсда. Нафс хасталиклари инсониятни ҳолдан тойдирмоқда. Инсониятнинг инсониятга нисбатан ёвузлигининг асосий омили бу нафсдир. Нафс бу аввало қалбни музлатади. Қалб юзига парда тортиб илоҳий қувватлар тизими оқимини вужудга, руҳиятга сингдирмайди. Бунинг оқибатида тафаккур механизми тамоман ишдан чиқиб инсон манқуртга айланади. Ўзлигини англамаган инсон манқуртдир.

Мусаффоликни ибодат саройидан изламоқ лозим. Қалбни бир зум нафсдан холи қилган ҳолда иймон сурури билан фикр қилиб кўринг. Дунё миқиёсида инсоният хили тамоман нафс йўлидан бориб тараққиётнинг чинакам қулига айланиб қолмаяптими? Биз севган Илоҳ қаерда қолди. Яхшиям иймон йўлида юриб, илоҳий амалларни бекаму кўст бажариб турган, ибодатда юрган инсонлар бисёр. Чунки илоҳиётнинг асли биздадир. Бу юртнинг асл уламолари ислом ривожига юксак ҳисса қўшганлар ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.Дунёга назар солинг. Олам аҳли нима билан машғул? Нафс, нафс ва яна нафс. Биз нафс ҳақида олдинги мақоламизда батафсил маълумот берган бўлсакда, бу ҳақда эслатиб ўтишни лозим топдик. Кўпчилик нафс деганда еб ичмоқни назарда тутади. Лекин инсон онгини ўғирлаб тафаккур йўлларини бекитиб ташлагувчи нафснинг бошқа турларини эътиборга олишмайди. Нафс хасталиклари инсон тафаккурини манқуртга айлантиради. Ўзлигидан айиради. Иймондан, ибодатдан мосуво қилади. Энг ачинарлиси инсон Илоҳдан йироқлашади.

Бугунги инсоният нобоп тараққиёт тўфони ичра қолиб асл ўзлигини йўқотди ва шунинг учун ҳам глобал муаммолар кескин тус олиб йўлнинг охири кўриниб қолмоқда.

Нафс нима? Нафс ҳасаддир, манманликдир, жаҳолатдир, адоватдир, ғийбат, зулм , ортиқча бойликка ружу қўйиш, носоғлом рақобат, зўравонликдир...

Бугунги даврдаги дунё тараққиёти ана шундай туйғулар билан яшамоқда.

Бу ҳолат нимага олиб келади?

Албатта, инсоният таназзулига олиб келади. Таназзул эса охиратдир. Инсоният ўзлигини англамас экан, қиёмат атаганимиз илоҳий қонун билан эмас, инсониятнинг нобоп тараққиёт қонуни билан амалга ошади.

Ўз Илоҳидан йироқлашган инсоният нобоп тараққиёт ортидан эргашиб аввало нимасини йўқотди?

Биринчидан, жисмоний иммунитетини.

Иккинчидан, руҳий иммунитетини.

Учинчидан, биологик иммунитетини.

Тўртинчидан, ҳис-туйғулар иммунитетини.

Инсон илоҳий бир каромат билан яратилган буюк хилқат аслида. Лекин инсоният ана шу буюклигини унутиб қўйган ҳолда асл ўзлигидан йироқ кетиб қолди.

Биринчи ҳолатда, химикатлардан иборат дори- дармонлар инсоният жисмоний иммунитетини пасайтирди.

Иккинчи ҳолатда, ўзлигини ҳис қилмаган инсоният яратувчисини унутган ҳолда руҳий иммунитет танқислигига дучор бўлган ҳолда манқуртлик гирдобига тушди.

Учинчи ҳолатда, биологик иммунитетнинг йўқолиши оқибатида мутация рўй берди.

Тўртинчи ҳолатда, инсоният ўзидаги илоҳий, гўзал туйғуларни асрай олмади ва бунинг натижасида нафс хасталиклари инсониятнинг қиёфасига айланиб қолмоқда.

Нафс хасталиклари аслида инсониятни ўзига қаратилган аёвсиз ва кучли қуролдир. Инсониятни нафс ўлдиради. Ажал уруғи айнан нафснинг қулидадир. Нафснинг нобоп тараққиёт ортидаги яширин миссияси инсон онгига кириб унинг бутун руҳиятини эгаллаб олди.

Нафс бу инсоният атрофидаги илоҳий доирани темир парда билан қоплаб олган ҳолда уни тамоман манқуртга айлантиради.

Ёдда тутинг ва англанг;

Жисмоний иммунитетни инқирозга олиб келди –химикат.

Руҳий иммунитетни таназзулга бошлаган – манқуртлик.

Биологик иммунитетни йўқолиши – мутация.

Ҳис-туйғуларнинг ўлиши - нафс қурбонлиги.

Инсоният оламнинг моҳиятини англаб етолмади. Нега?

Чунки инсоният тараққиётга ишонди. Тараққиётдан нажот кутди. Лекин кутилган нажот ўз ишончини оқлай олмади. Янги аср инсонияти олдинги асрларга қараганда безовта ва руҳий тушкунлик ҳолатидадир. Олдинги асрларда инсоният шуурида хотиржамлик сурури мавжуд эди. Тараққиёт даври аввало хотиржамликни ўғирлади. Инсониятда ҳаракат механизми жуда илдамлаб кетди. Айниқса, бу ҳолат Европа давлатларида ўта юқори. Бу ҳолат ҳам тараққиёт маҳсули. Лекин инсоният ҳар қанча ҳаракат қилмасин, тараққиёт ортидан эргашмасин, унинг жисмоний ва руҳий ҳолати олдинги асрлардаги соғлом муҳитдан пастки даражага тушиб кетди. Нега?

Инсоният тараққиётга нима берди ва ёйинки тараққиёт инсониятга нима берди? Инсоният тараққиётга куч қувватини сарфлади. Онгсиз тараққиёт эса онгли инсониятнинг руҳиятини манқуртга айлантириб, унинг жисмоний ҳолатини турли хасталиклар манбаи билан тўлдириб ташлади.

Инсоният албатта, юксак тараққиётдан бундай аянчли натижани кутмаган эди. Нобоп тараққиёт инсониятни ўз тузоғига туширгандан сўнг тараққиётсиз яшай олмай қолган, инсоният боши берк кўчага кириб қолди.

Орқага йўл борми?

Инсоний тараққиёт йўлидан бормаган инсоният техник тараққиётга суянган ва ундан нажот кутган ҳолда янги аср бусағасида руҳий тушкунлик даврини бошидан кечирмоқда.

Нобоп тараққиёт ўзини оқлай олмади.

Инсоният ўзлигини қачон англайди? Аёнки, инсоният нажот кутган нобоп тараққиёт унга ҳеч нарса беролмади. Аксинча, тараққиётнинг қалтис ўйинлари янги аср инсониятини боши берк кўчага киритиб қўйди.

Хўш нима қилмоқ керак? Олам моҳияти нимада яширин? Қуръони карим оятларининг бирида бебаҳо бир ибора бор. Унда айтиладики, – агар сиз бутун дунёнинг ўрмонларини қалам қилиб, олам уммонларини сиёҳ қилсангиз ҳам Қуръоннинг илмини охирига етолмайсиз.

Моҳият Қуръонда. Маъно Қуръонда. Мантиқ, маъво Қуръонда. Махфий илмлар, олам сири Қуръонда. Унинг ҳар бир ояти замирида минг маъно яширин. Унинг маъносини чаққан инсон ўзлигини англаган ҳолда ўзи учун илоҳий сарҳадларга йўл очади. Қуръон илмини англаш учун онг эмас, тафаккур лозимдир. Дунёвий оддий онг унинг моҳиятини англай олмайди. Тафаккур эса дунёвий тараққиёт даврида янада мавҳумлашиб, унинг механизми нафс қудрати остида қолиб кетди. Инсоният инсониятни самовий кашфиётларга йўл очдирувчи, тафаккур қонуниятини бой бермоқда.

Нафснинг қудрати шу қадар кенг ёйилганки, хатто у ибодат қилаётган иймонли инсонларни ҳам ўз тузоғига илинтиришга уринмоқда. Масалан, ибодатда ўтирган инсон Оллоҳдан жаннат сўрайди. Ахир бу ҳам нафсдан дарак эмасми?

Саккизинчи асрда яшаган машҳур авлиё, Робия Адавия ҳақидаги ривоятга эътибор беринг.

Бир куни Робия икки қўлида икки машъала кўтариб кетаётганда, одамлар унга, - эй Робия, бу машъала билан қаерга кетаяпсан десалар, Робия - Мен бу машъаланинг бири билан жаннатга ўт қўйсам, бири билан дўзахга ўт қўяман, токи инсонлар фақат Оллоҳни ўйлаб яшасин, - деган экан.

Нақадар буюк ҳикмат. Инсоннинг асосий юмуши қалбида Илоҳни доимо асраб фақат уни ўйлаб яшаш экан. Бугунги инсоният нима ҳақида бош қотиради?

Нафс.

Шу ўринда Робиянинг яна бир ибратли сўзини эслатиб ўтамиз. Робия Оллоҳга илтижо қиларкан, жумладан шундай дейди, - эй Оллоҳим, агар мен сенинг жаннатингдан умидвор бўлиб сенга ибодат қилаётган бўлсам, мени жаннатингдан мосуво эт, агар мен сенинг дўзахингдан қўрқиб сенга илтижо қилаётган бўлсам, мени дўзахингга гирифтор қилгин, фақат мен сенинг жамолинг учун илтижо қилаётган эканман, жамолингдан бенасиб этма.

Эътибор берган бўлсангиз, Робия жаннат ва ёйинки дўзахга эмас, айнан Оллоҳнинг ўзини ихтиёр этмоқда.

Мана шу ҳолат инсониятнинг фано оламидаги асосий миссияси бўлмоғи лозим эди.

Ўз илоҳиётидан йироқлашиб кетган бугунги тараққиёт давридаги инсониятнинг нафс карвони қаёққа кетмоқда?

Инсоният карвони Илоҳ қонуниятидан олдин қиёмат қонуниятини ўз қўли билан яратмоқда. Бундай қиёматни вужудга келтириш учун етарли асос бу нобоп тараққиётдир.

Биринчидан - биологик қуроллар.

Иккинчидан - заҳарловчи химикатлар.

Учинчидан – замин бойликларини тугатишлар.

Тўртинчидан – нурланишлар.

Бешинчидан - сиёсий зўравонликлар.

Олтинчидан - иқтисодий инқирозлар.

Еттинчидан - ҳарбий инқирозлар.

Саккизинчидан - эпидемик инқирозлар.

Тўққизинчидан - руҳий инқирозлар.

Ўнинчидан - атом урушлари.

Юқоридаги барча ҳолатлар инсоният онги билан содир бўлгучи фожеавий асослардир. Бундан келиб чиқадики, инсон ўз ҳаётини тафаккурга суянмаган ҳолатда тубанлик ва ҳалокат сари бошламоқда.

Биологик қуроллар инсониятни ёппасига қирғин қилинишига сабаб бўлади. Бу ҳолат сиёсий инқироз ортидан сабаб бўлиши мумкин.

Кимёвий дори-дармонлар инсоният вужудини, унинг жисмоний ҳолатини ёппасига фалаж ҳолатига олиб келади. Бу ҳолат инсоний инқирозга олиб келади.

Манқуртлик, инсоният ўзи нима кашф қилаётганини ва унинг оқибатлари ҳақида ўйламайди. Инсоният инқирози.

Нурланиш, компьютер ва телефон хасталиги, АЭСларнинг ҳалокатли оқибатлари.

Демак, инсоният тараққиётнинг ҳозирги иқтисодиётини эмас, келажакдаги унинг оқибатлари ҳақида қайғуриши лозимдир.

Албатта, иқтисодиёт инсоният фаровонлигини оширади. Фақат нобоп тараққиёт эмас. Инсоният нобоп тараққиётга ишониб келажакда мажруҳ авлод қолдириши бу чинакам ҳалокатдир. Соғлом тараққиёт эса фақат тафаккур орқали вужудга келади.

Иймон эътиқод, инсоний илоҳийлик даври аллақачонлар келганини англамоқ лозим, азизлар. Инсоният нобоп тараққиёт йўлидан тўхтаб, тафаккур тараққиёти томон бурилиш ясамоғи лозим. Илоҳ яратган илоҳий оламда илоҳий амалларсиз кетмоқ инсоният учун чинакам фожеадир. Бир заминда яшаб бир-биримизга ҳасад қилган ҳолда, зулм қилган ҳолда, адоват, зўравонлик қилган ҳолда нимага эришамиз?

Нега меҳр-оқибатни унутамиз, нега саховатни, эзгуликни унутамиз, нега Яратувчимизни унутамиз? Нега ўзликни унутамиз? Нафс хасталикларидан тийилмоқ вужудимизни ундан поклаб, руҳиятимизни Илоҳга қаратмоғимиз учун сабрга эътибор қилишимиз шунчалар қийинми? Сабр бу тафаккур сарҳадларига йўл очувчи биринчи йўл эмасми? Инсоният инсоний амалларга амал қилсагина инсонийлик туйғуларини асраб қолади. Илоҳий тафаккур қачон рўй беради? Англамоқ лозимки, Илоҳсиз оламни қутқариб бўлмайди. Инсоният инсонийлик туйғуларини тамоман бой бериб қўймасидан ўзлигини англамоқ лозим. Тафаккур ортидаги кашфиёт оламни янгилайди. Нобоп тараққиёт асоратларини даволайди. Инсониятни асл ўзлигига қайтаради. Инсоният аслида мураккаб механизмдир. Шунинг учун ҳам у ўз устидан ишлашни кўпам лозим топмайди ва енгил унсурларга мурожаат қилади.Аслида унинг тафаккурида чексиз имкониятлар манбаи яшириндир. Аммо бу манбааларни очиш учун ўзликни англаш лозим. Нобоп тараққиёт барча зарарли шароитларни яратиб қўйган бир пайтда ўзликни англаш амаллари инсониятга оғирлик қилади. Бу ҳолат карвони инсониятни тўғридан тўғри манқуртлик оламига бошлаб кетаётир.

Фикр қилинг, иймон ва эътиқод, қалб поклиги, тафаккур нури, илоҳий борлиқ ва нажоткор ҳақида ўйланг.

Алҳамдулиллиҳи роббил аъламин.